ПСЖ Роналду учун "Реал"га 150 млн. евро тўламоқчи
30 мая 2018 15:55
Новости
ПСЖ Роналду учун "Реал"га 150 млн. евро тўламоқчи
Маълумотларга кўра, парижликлар "Қироллик клуби" раҳбарияти билан боғланишди ва футболчи учун 150 млн. евро тўлашга тайёр, бироқ Роналдунинг шартномасидаги товон пули 1 млрд. евро.
ПСЖ футболчининг ўзига ҳар йили 45 млн. евро ўтказиб беради. Бу трансфер амалга ошса, португалиялик форвард сайёрамизнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади. Бу маблағ Лионель Мессининг "Барселона"даги 40-50 млн. евролик маошига тенг.
ПСЖ раҳбарияти ҳужумда Мбаппе-Неймар-Роналду триосини яратмоқчи, аммо ушбу режага баъзи нарсалар ҳалал бериши мумкин.
Биринчидан, Мадрид клуби Роналдуни қўйиб юбормоқчи эмас. Иккинчидан, "Реал"нинг ўзи ПСЖдан Неймарни сотиб олиш ниятида ва агар португалиялик Париж жамоасига ўтадиган бўлса, "Қироллик клуби" бразилиялик форвар билан шартнома тузишга интилади.
Бундан ташқари, ПСЖнинг молиявий фэйр-плейга амал қилмагани туфайли УЕФА санкция қўллаши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии