ПСЖ президенти Килиан Мбаппе ҳақида гапирди
30 мая 09:30
Новости
ПСЖ президенти Килиан Мбаппе ҳақида гапирди
ПСЖ президенти Нассер Аль-Хелаифи Килиан Мбаппега кейинги фаолиятига омад тилади.
«Унга барча эзгу ниятларни тилаб қоламан. Биз Килиан билан етти йил давомида ажойиб даврни ўтказдик. У 18 ёшида жамоамизга келиб қўшилганди. Энди у улғайди, жаҳоннинг энг зўрларидан бирига айланди. Мен унинг бизнинг жамоага қилган ишларидан фахрланаман. Қачонлардир яна жамоага қайтишни истаса, мен уни жон деб қайтарган бўлардим. Унинг режалари, мақсадлари бор, у ўз кучини бошқа чемпионатда синаб кўришга қарор қилди. Унга омад тилайман», — деб фикр билдирди Нассер Аль-Хелаифи.
Комментарии