RU

Последние новости

19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  0 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   1 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  16 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  41 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  63

ПСЖ президенти Ал Ҳелайфи 28 ойга қамалиши мумкин Новости

ПСЖ президенти Ал Ҳелайфи 28 ойга қамалиши мумкин

Теги :  ПСЖ
Швейцария прокуратураси биринчи инстанция судининг ПСЖ президенти ва "beIN Media" раҳбари Носир Ғаним Ал Ҳелайфига нисбатан оқлов қарорига апелляция берди ва 28 ойлик қамоқ жазосини талаб қилди, деб хабар беради L'Équipe.

Ҳозирда Беллинзона федерал жиноий судининг апелляция палатасида суд жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Яна бир айбланувчи ФИФАнинг собиқ раҳбарларидан бири Жером Валке 35 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Учинчи айбланувчи грециялик Константинос Нтерисга - 30 ойлик қамоқ жазоси.

ПСЖ президенти ФИФА собиқ бош котиби Жером Валкени жиноятларга ундашда айбланмоқда. Иш аввалроқ кўриб чиқилган ва 2020 йилнинг октябрь ойида Ал Ҳелайфи биринчи инстанция судининг қарорига кўра оқланган, Вальке эса шартли равишда 120 кунлик озодликдан маҳрум этилганди.

Хабар қилинишича, Носир Ғаним Ал Ҳелайфи 2026 ва 2030 йилги жаҳон чемпионатларини трансляция қилиш ҳуқуқини сотиш бўйича ишда пора олганликда айбланган Валькега "сунъий устунликлар" тақдим этган.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика