RU

Последние новости

20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  0 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  5 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  12 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0 18:42"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди  2 18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  32 17:57Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов тайёр"  4 17:45"Тоттенхэм" ҳужумчисини сотиш ниятида  0 17:18Фойт, Чуамени, Беллингем, Симеоне... Ла Лига 10-тур рамзий терма жамоаси  0

ПСЖ Чемпионлар лигаси бир мавсумида 148,4 миллион ишлаб топди. Нега бунча кўп? Новости

ПСЖ Чемпионлар лигаси бир мавсумида 148,4 миллион ишлаб топди. Нега бунча кўп?

Теги :  ЕЧЛ ПСЖ
31 май куни ПСЖ Мюнхенда "Интер"ни мағлуб этди (5:0) ва ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Узоқ кутилган совриндан ташқари, клуб каттагина мукофот пулларини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Фақатгина финалдаги ғалаба парижликларга 10,5 миллион евро келтирди - ғалаба учун 6,5 ва Европа Суперкубогига йўлланма учун 4 миллион евро.

Football Meets Data портали маълумотига кўра, ПСЖнинг бир мавсумдаги умумий даромади 148,4 млн еврони ташкил этди ва бу Чемпионлар Лигаси учун рекорд кўрсаткичдир.

Турнирдаги иштироки учун барча жамоалар 18 миллион евродан олишди. Лига босқичида жамоа ҳар бир ғалаба учун 2,1 миллион евро, дуранг учун эса 700 минг евро ишлаб олди.  ПСЖ ҳисобида 4 ғалаба ва 1 дуранг бор. УЕФА кучли саккизликка кириш учун 2 миллион евро, гуруҳдан чиқиш учун (9-ўриндан 16-ўрингача) - 1 миллион евро тўлаган.

Плей-офф ўйинлари учун жамоалар қуйидагича мукофотланди:

1⁄8 финалга чиқиш - 11 миллион евро
Чорак финалга чиқиш - 12,5 миллион евро
1⁄2 финалга чиқиш - 15 миллион евро
Финалга чиқиш - 18,5 миллион евро

Соврин миқдорига телеҳуқуқлар ва олдинги иштроклар учун тўловлар ҳам киради: сўнгги беш ва ўн йиллик еврокубоклардаги иштроклар натижалари бўйича коэффициентлар ҳисоблаб чиқилган. ПСЖда бу тўловлар 44,7 млн евродан кўпроқни ташкил қилди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика