RU

Последние новости

15:00Суперлига. Барча учрашувлар натижаси бир саҳифада  16 14:49ФИФА ЖЧ-2034 мезбонлиги учун ариза топширган мамлакатга тарихдаги энг юқори баллни қўйди  1 13:47Суперлиганинг 26-турида майдонга тушмайдиган футболчилар ва расмийлар  2 13:26Аморим: "Эвертон"га қарши баҳсда ротация қилишимиз керак"  12 12:25Нико Уильямс: "Францияга қарши баҳсдан аввал ҳаяжонда эдим, Ямал эса йўл бўйи ухлаб кетди"  3 11:45Пети ПСЖ ҳақида: "ПСЖни ўйинларини томоша қилиш зерикарли"  0 11:35Санжар Турсунов: "Фаолиятимни ҳали тугатганим йўқ"  4 11:13"Бу ўйинда ҳар қандай ҳисоб қайд этилиши мумкин, Наманганда кимнинг парвози баланд бўлади?" — Суперлига финиши олдидан мутахассис фикри  5 11:05«Ливерпуль» Трентга ўринбосар топиб қўйди  1 10:42Ички ҳиссиёт. Бугун Тошкентда "суғур куни" бўладими?   2 10:40ESPN «Барселона»нинг барча даврлардаги энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузди  17 10:08Келаси ёзда энг кўп маош олувчи номи ўзгариши мумкин. Ҳозирги рекорд Роналдуга тегишли  4 09:36«Манчестер Сити» қишда Родрини ўрнини босиш учун кимни сотиб олиши маълум  1 09:06Погба фаолиятини Лондон клубида давом эттириши мумкин  3 08:31Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантиришга оид тақдимот билан танишди Новости

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантиришга оид тақдимот билан танишди

Давлат раҳбари юртимизда оғир атлетикани ҳамда маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантиришга оид тақдимотни маъқуллади.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказишда спорт катта ўрин эгаллайди. “Беш ташаббус” олимпиадаси, республика чемпионатлари доирасида у кенг кўлам касб этмоқда. Шу билан бирга, олимпия спорт турларини ривожлантириб, маҳоратли спортчиларни тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида оғир атлетика бўйича барча ёш тоифасидаги спортчилар билан индивидуал ишлаш тизимини яратиш ҳамда уларни профессионал даражада тайёрлаш учун Оғир атлетика маркази ташкил этиш вазифаси белгиланган.

Ушбу марказ Спорт вазирлиги ҳузурида Чирчиқ шаҳрида ташкил этилади. У ихтисослаштирилган таълим муассасаси бўлиб, 7-11-синф болаларга сабоқ берилади. Улар илғор усуллар асосида терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрланади. Марказ 2025/2026 ўқув йилидан фаолият бошлаши кўзда тутилган.

Шунингдек, Касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг ҳомийлигида Оғир атлетика спорт клуби ташкил этилади. Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Тошкент ва Самарқанд вилоятида ҳудудий мактаблар очилади.

Умуман, бу йўналишни ривожлантириш мақсадида уч йиллик дастур ишлаб чиқилди. Унда ёшларнинг оғир атлетикага қизиқишини ошириш, ҳудудларда спортчилар учун етарли шароитлар яратиш, селекция жараёнларини рақамлаштириш, малакали хорижий мутахассисларни жалб этиб, илғор тажрибаларни ўзлаштириш каби вазифалар қамраб олинган.

Оғир атлетикани оммалаштириш мақсадида 3 босқичли мусобақалар, Марказий Осиё ва “Uzbekistan Open” очиқ чемпионатларини ўтказиш режалаштирилган.

Юртимизда энг оммавий спорт тури бу футбол. Шу боис маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш мақсад қилинган.

Бунинг учун маҳаллаларда мавжуд стадионлар ва бошқа спорт майдончаларидан самарали фойдаланилади. Улар йўқ жойларда давлат-хусусий шериклик асосида шундай иншоотлар барпо этилади. Эркаклар ва аёлларнинг турли ёш тоифалари ўртасида маҳалла терма жамоалари тузилади. Иқтидорли ёшлар аниқланиб, профессионал футбол муассасаларига йўналтирилади.

Бу борада маҳалладаги ёшлар етакчиларига Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари ва спорт мактаблари кўмаклашади.

Шунингдек, жорий йилдан бошлаб, Англия мактаблари футбол ассоциацияси тажрибаси асосида, 8-11-синф ўқувчилари орасидан мактаб футбол етакчиси танлаб олинади. 12-15 ёшлилар ўртасида икки босқичли “Маҳалла лигаси” ҳамда 16-30 ёш тоифалари орасида уч босқичли Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилади.

Булар маҳаллалардан бошлаб футбол инфратузилмасини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни танлаш ва қўллаб-қувватлаш, миллий терма жамоалар учун сифатли захира шакллантиришга хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, ёшлар ўртасида спорт ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлаш, мусобақаларни юқори ташкилий даражада ўтказиш бўйича кўрсатмалар берди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика