RU

Последние новости

10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  6 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  13 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  13 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  4 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  9 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  13 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  15 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3

Превью. "Олимпик" Қаршида "Насаф"га қарши Новости

Превью. "Олимпик" Қаршида "Насаф"га қарши

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" ўз майдонида Тимур Кападзе қўл остидаги "Олимпик"ни қабул қилади.

Ушбу жамоалар ҳозирга қадар Суперлигада 4 марта тўқнаш келишган. "Аждарлар" икки бор бу рақибни таслим қилган, 1 марта "Олимпик"нинг қўли баланд келган, яна бир бор дуранг қайд этилган. "Насаф" бу ўйинларда 8та гол урган ва 5та гол ўтказган.

Қаршида ўтган иккала баҳсда ҳам "Олимпик" ғалаба қозона олмаган 1та дуранг ва 1та мағлубият. Ўтган мавсумдаги ҳар иккала учрашувда ҳам Рўзиқул Бердиев шогирдлари 3тадан гол уриб, ғалаба қозонишган.


"Насаф" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: "қутурган" таркиб, чемпионлик вазифаси ва янги легионерлар (мутолаа учун)        



Бу жамоалар ўртасидаги барча ўйинлар:
28.09.2023 "Олимпик" – "Насаф" 1:3
24.04.2023 "Насаф" – "Олимпик" 3:0
12.11.2022 "Олимпик" – "Насаф" 2:0
30.06.2022 "Насаф" – "Олимпик" 2:2

Ҳакамлар

Қаршидаги баҳсни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Асимов ўтган йил "Насаф" иштирокидаги учта баҳсда бош ҳакам бўлган (Ўзбекистон кубоги финали ҳам) ва уларнинг барчасида қаршиликлар ғалаба қозонишган. Асимов 2023 йил "Олимпик"нинг иккита ўйинида бош ҳакам бўлган: "Пахтакор" мағлуб этилган (3:2) ва "Бунёдкор" билан дуранг қайд этилган (1:1).


"НАСАФ" - "ОЛИМПИК"
1 март 2024 йил. 19:15
Бош ҳакам:
Азиз Асимов
Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюрупов, Алишер Усмонов
Тўртинчи ҳакам: Умиджон Нутфуллоев
ВАР: Аҳрор Рисқуллаев
АВАР: Аваз Абдуллаев
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Қудрат Мадраимов


"Олимпик" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: Жамоанинг бу йилги бош мақсади - Париж!        



Тахминий таркиблар:
"Насаф":
Абдувоҳид Неъматов, Муродбек Раҳматов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ғолиб Ғайбуллаев, Игорь Голбан, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой, Жавоҳир Сидиқов, Темур Чогадзе, Виктор да Сильва, Бобир Абдиҳолиқов.
"Олимпик": Ҳамидулло Абдунабиев, Саидазамат Мирсаидов, Шаҳзод Тоиров, Акбар Абдирасулов, Жалолиддин Содиқов, Абдурауф Бўриев, Иброҳим Ибрагимов, Фарруҳ Мухторов, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Отабек Жўрақўзиев, Асад Жўрабоев. 


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика