RU

Последние новости

09:20"Реал Мадрид"нинг 32 ёшли футболчиси жароҳатлар сабаб фаолиятини якунламоқчи  0 08:40"Андижон" бош директори Рубин Хебайнинг жамоага келиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 08:08Гвардиола Чемпионлар лигасида қайси жамоага тўқнаш келишни истамаслигини айтди  10 07:31ЖЧ-2026 Саралаш. Бугун БААга қарши майдонга тушамиз  14 06:01Ёрқин Назаров: "БАА ақлли жамоа, ғалаба қозонмаслик мундиал вазифасини қийинлаштиради"  8 01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  1 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  3 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  6 01:21Гюндоган, Мюллер ва Нойер терма жамоа билан хайрлашишди  1 01:11Шченсни: "Мен қўрққан ягона футболчи Месси бўлган"  2 00:40Суперлига бош директори: "ЧЛнинг янги формати ўзини оқламаяпти"  5 22:56"Реал" "Байер"нинг 40 млн. евролик футболчисини сотиб олмоқчи  0 22:27ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"  2 21:50МЮ йил бошида сотиб юборган футболчисини 20 млн. еврога қайтариб олади  5

Превью. "Арсенал" - "Милан" Новости

Превью. "Арсенал" - "Милан"

Бугун Европа лигаси 1/8 финали доирасида "Арсенал" ўз майдонида "Милан" билан куч синашади.

Биринчи учрашувдан кейин "Арсенал" Европа лигасининг навбатдаги босқичи учун катта қадам ташлагандек бўлди. Бироқ ҳали ҳам масала узил-кесил ҳал бўлмади. Чунки Арсен Венгер бошқарувидаги жамоа барқарорликни намойиш этмаяпти.

"Арсенал" - "Милан"
16 март, 01:05.
Бош ҳакам: Йонас Эрикссон (Швеция).
Тахминий таркиблар:
"Арсенал": Оспина - Бельерин, Мустафи, Косьелни, Монреаль - Рэмзи, Жака - Мхитарян, Уилшир, Ўзил - Уэлбек.
"Милан": Доннарумма - Родригес, Романьоли, Бонуччи, Сапата - Бонавентура, Билья, Кесси - Сусо, Кутроне, Чолҳонўғли.

Икки жамоа ҳам Европа лигасининг навбатдаги босқичига чиқишни ният қилган. Миллий чемпионатда ЕЧЛга йўлланма олиш учун "Милан"да "Арсенал"га қараганда имконият яхшироқ. АПЛда Лондон жамоасининг аҳволи анчагина оғир. Миланликлар биринчи ўйиндаги омадсизликка қарамай, бемалол ғалаба учун кураша оладилар.

"Милан"да таркиб борасида бир неча муаммолар бор. узоқ вақтдан буён лазаретда бўлиб турган Контининг ёнига Калабрия ҳам қўшилди. Борини майдонга тушиши мумкин. Гаттузо уни сўнгги машғулотларда айнан шу позицияда ўйнатмоқда.

Балким бунинг бир яхши томони ҳам бордир, футболчи ҳужумга ҳам ёрдам бериши мумкин. Гаттузо ўйинда икки ҳужумчи - Патрик Кутроне ва Андре Сильвани ҳам тушириши мумкин. 

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Жамоалар ўзаро 7 марта тўқнаш келган. Шуларнинг 3тасида лондонликларнинг ғалабаси кузатилган бўлса, 2тасида "Милан"нинг қўли баланд келган. 2 учрашувда ғолиб аниқланмаган. Голлар уриш борасида устунлик Англия жамоаси томонида - 7:6.

"Арсенал"нинг энг йирик ғалабаси 3:0га тенг. "Милан" эса "Арсенал"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этишни уддалаган.

Факт: ўзаро ўйинларнинг барчаси мағлуб бўлган томон гол уришни уддалай олмаган.

ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

- "Милан" Англия жамоаларига қарши сафар учрашувларида омадсиз ўйнаган: ғалаба йўқ, 6 дуранг, 9 мағлубият.

- "Арсенал" Европа лигасида қатнашаётган ягона АПЛ жамоасидир.

- "Арсенал" Европа лигасидаги сўнгги 7 учрашувнинг 5тасида гол ўтказмаган.



Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика