RU

Последние новости

01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  4 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  7 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  7 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  16 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  69 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  31 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  27 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  110 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  46 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  699 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3

Превью. АПЛ қайтмоқда. Венгер болалари "тулкилар"ни "тўп"дан ўққа тутадими?! Новости

Превью. АПЛ қайтмоқда. Венгер болалари "тулкилар"ни "тўп"дан ўққа тутадими?!

Футбол иҳлосмандлари катта ўйинларни соғиниб қолишган эди.

Ниҳоят, у қайтди. Бугун дунёдаги энг қизиқарли ва катта аудиторияга эга чемпионат ҳисобланган Англия Премьер-лигасига старт берилади. 2017-2018 йилги мавсумни "Арсенал" - "Лестер" учрашуви очиб беради. Венгер бошчилигидаги "канонирлар" Англиянинг 2 йил олдинги чемпионларини "тўп"дан ўққа тутишадими ёки "тулкилар"га "ем" бўлишадими? Буни бугун тунда билиб оламиз. Бу тур туманли ўлкада мавсум старти бўлгани учун ўйинлардаги ўзаро қарама-қаршилик тарихи ёки статистикасига эътибор қаратмаймиз. Балки, жамоаларга умумий назар соламиз. Демак, бугун фақат битта ўйин бўлиб ўтади. Шу сабаб ана шу баҳс ҳақида сўз юритамиз. Қолган ўйинлар ва жамоалар ҳақида эса эртанги превьюда ўқишингиз мумкин бўлади.

АПЛ, 1-тур
"Арсенал" – "Лестер"

11.08.2017, 23:45
"Эмирейтс стэдиум"
Бош ҳакам:
Майк Дин (Хесволл)



Англияда катта футбол мавсумини бошлаб берадиган беллашувда мезбон ҳисобланган лондонликлар ўтган мавсум чемпионатда бор йўғи бешинчи поғонани банд этишди. Бу эса уларнинг охирги 20 йилда илк бор Чемпионлар лигасидан қуруқ қолишганини англатади. Лекин, бу нарса жорий мавсумда Арсен Венгер жамоасига қўл келиши мумкин. Албатта, ҳаммаси ўзларининг қўлида. Ёдингизда бўлса, ўтган мавсум чемпион бўлган "Челси" бир йил олдинги ўта муваффақиятсиз ўйинлар туфайли еврокубоклардан четда қолган, бу эса "кўклар"га чемпионатда қолган рақобатчиларидан камроқ куч сарфлаб, кўпроқ дам олиш имконини берган эди. Бу йил ўшанга ўхшаш ҳолатда "Арсенал". Тўғри, "тўпчилар" Европа лигасида ўйнашади, лекин жамоанинг АПЛдаги ишлари юришиб турса ЕЛга катта куч ташламаслиги ҳам мумкин. Менимча, жаноб Венгер битта мусобақага "ставка" қилиши керак. АПЛдаги жуда катта рақобат билан бир вақтда еврокубокда ғолиблик учун курашиш жуда мушкул. Бунинг учун, жамоанинг захира ўриндиғи анча узун бўлиши зарур. "Арсенал" эса ёзги трансфер ойнасида ҳозирча фақат икки нафар ўйинчини жалб этди. Асосий ва бомба трансфер бу "Лион" ҳужумчиси Александр Лаказеттнинг харид қилиниши бўлди. Лаказетт Франция чемпионатида 4 мавсумдан бери тўпурарлик қобилиятини намойиш этиб келмоқда. Лаказетт жорий мавсум асосий марказий ҳужумчи бўлади. Сабаби, айни пайтда у жамоадаги марказий стикерлар орасида энг кучлиси. Дэнни Уэлбек қанот ҳужумчиси ролида ҳам ўйнай олишини инобатга олсак, МЮ тарбияланувчиси марказда эмас, кўпроқ қанотда алмашиб ўйнаса керак.



Шунингдек, жамоага "Шальке-04"дан Сеад Колашинац эркин агент сифатида келиб қўшилди. Сеад чап қанот ҳимоячиси, бу жойда ўйнаб келаётган Начо Монреал марказда ҳам ҳаракат қила олади. Англия Суперкубогида "Челси"га қарши Колашинац захирадан майдонга тушгач, Монреал марказга ўтди. "Арсенал" ўтган мавсум марказий ҳимоядаги кўплаб хатолар туфайли жуда кўп гол ўтказиб юборган эди. Бу мавсум олдидан жамоага ижарадаги Роб Холдинг қайтди, шунингдек Начо ҳам марказий ҳимояда ўйнаб бера олади. Назаримда, Венгерга яна бир марказий ҳимоячи керак.


Икки йил олдин Клаудио Раньери бошчилигида жуда катта шов-шув кўтариб чемпион бўлган "Лестер" ўтган мавсумни 12-ўринда якунлади. Ёзда жамоа марказий ҳужумга "Манчестер Сити"дан Келечи Ихеаначони сотиб олди. Келечи биринчи ўйиндаёқ жароҳат олди. Ҳозир унинг аҳволи яхши, лекин биринчи турда майдонга тушиши аниқ эмас. Шунингдек, Шекспир марказий ярим ҳимояга "Севилья"дан Висенте Иборрани, "Халл Сити"дан эса марказий ҳимояга Гарри Магуэр ва дарвоза чизиғига Элдин Якуповичларни харид қилди. "Тулкилар" таркибни кучайтиришди. Лекин, шу кунларда жамоа етакчиларидан бири Рияд Махрез "Рома"га ўтади деган миш-мишлар кўпайиб қолди.

Англияда энг чиройли ўйин намойиш этадиган "Арсенал" бу йил олдингисидан яхшироқ натижа қайд этса керак. "Челси"га қарши баҳс кўрсатдики, "тўпчилар" насибасини ҳужумдан излашади. Озил ва Санчес ҳали формага кириб олмаган ва бугун уларни бошланғич таркибда кўрмасак керак. "Эмирейтс"да бугун мухлислар голлар шоусига гувоҳ бўлишса ҳам ажабланмайман. Ивоби, Уэлбек ва Лаказетт учлиги қанотлардан Бельерин ва Колашинац ёрдамида "Лестер" ҳимоясига катта муаммолар туғдириб беради. Стандартларни эса Гранит Жака қойиллатиб бермоқда. "Лестер" таркибида Махрезнинг ўйини пасайиб кетди ва уларга ҳужум ташкил этишда янги "умид" зарур. Бу Грай бўлиши ҳам мумкин. Аммо, унга ҳам барқарорлик етишмайди. Олбрайтон стабил ўйин намойиш этади, бироқ унда етакчилик қобилияти йўқ. Нима бўлганда ҳам бугун тунда мухлислар жуда қизиқарли ўйин кўришлари аниқ. Ярим тунга қадар ухламай кутганингизга афсусланмайсиз деган умиддамиз.



Мураббийлар фикрлари:

Арсен Венгер ("Арсенал"): "Биз мавсумга яхши тайёрландик ва жангга шаймиз. Энди тайёргарлик сифатини очколарга айлантириш вақти келди".

Крейг Шекспир ("Лестер"): "Арсенал" Англия кубоги ва Суперкубоги соҳиби. Улар жуда катта кучга эга".


Eplmanager.com: Барча билиши шарт бўлган ўзгаришлар ҳақида маълумот


Толибжон Қосимов

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика