RU

Последние новости

19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  4 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  7 17:53Эдер Милитао яна жароҳат олди  2 17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  3 16:53Артета Кай Хаверцнинг сирини ошкор қилди  1 16:28Эрон терма жамоаси делегацияси Тошкентга етиб келди  7 15:55Жанлуижжи Доннарумма: "Танқидлар билан ишим йўқ"  0 15:10Руни: "Эрик тен Хаг – ажойиб мураббий, аммо ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда"  1 14:45Упамекано ҳам сафдан чиқди ва Франциянинг ўйинларини ўтказиб юборади  1 14:14Остон Ўруновнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади ва у терма жамоага ёрдам бера олади   12 13:56"Goal" АПЛнинг XXI асрдаги энг яхши мураббийлари рейтингини тузди  7 13:39Бугун Тошкентга учиб келадиган футболчи Италия А сериясига кўчиб ўтмоқда  3 13:07"Барселона" "Камп Ноу" абонементларининг сотувини бошлади  0 12:40Эрон билан ўйинда ишлайдиган ҳакам Даврон Ҳошимовга қизил карточка кўрсатган  6 12:22Майну Англиянинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади, Кейн — таркибда  0

Питер Хюистра: "Ўсишга уринишимиз зарур" Новости

Питер Хюистра: "Ўсишга уринишимиз зарур"

"Пахтакор" бош мураббийи янги мавсумга тайёргарлик, трансферлар, академия ва мураббийлар штаби хусусида фикр билдирди.

- Сафимизга Темиров, Рашидов, Турғунбоев ва Муҳиддиновни қўшиб олдик, бу ўтишлардан хурсандман, таркибни бир қатор ўйинчилар билан тўлдирдик.

"Пахтакор" Ўзбекистондаги энг яхши академиялардан бирига эга. Кўплаб ёш иқтидорлар бор. Уларни кўриш ва қўллаб-қувватлашдан хурсандман. Профессионал футболга ўтишда уларга ёрдам бераман. Ёшлар мураббийлари жуда яхши ишлашмоқда. Футболчилар ўсиши учун яхши машғулотлар ўтказишади. Тарбияланувчиларни асосий жамоа машғулотларида кўриш ёқимли. Умид қиламанки, келажакда асосий жамоада ўйнашни бошлашади.

Ҳали трансфер ойнаси ёпилмади ва исталган ҳолат рўй бериши мумкин. Ҳозир футболчиларнинг меҳнати ва иштиёқидан қониқяпман. Ёш ўйинчилар ўзларини янги куч билан кўрсатишлари мумкин.

Мавсумни ҳозирдан тахмин қилиш мушкул. Бошқа жамоалар қишки танаффусдан қандай чиқиши, қандай ишлаганини билмаймиз. 5-6 турдан кейин жамоаларга қараш қизиқ бўлади. Қайси клуб ўсгани, ким рақобатбардош бўлишини айта оламиз. Биз амалдаги чемпионлармиз. Яна юқори савияда ўйнашга ишонч ҳосил қилишимиз керак. Рақибларни ҳурмат қиламиз. Ўсишга уринишимиз зарур. Ҳамма мавсумни бир хил очко билан бошлайди, очколар тўплашимиз керак. Бу катта меҳнат ва куч талаб қилади. Футболчиларга, ўйин услубимиз ва мухлисларга ишонаман. Ҳар бир мавсум янги ва унга тайёр бўлишимиз лозим.

Жамоа ўсиб бормоқда. Жисмонан яхши, кучли жамоага эга бўлишимиз керак. Майдонда нима қилишни билишимиз даркор, бунинг учун кўп меҳнат қилиш шарт ва буни амалга оширяпмиз. Биз мавсумни энди бошлаймиз. Ҳозирча қилаётган ишларимиздан кўнглим тўлди.

Мирко Еличич мураббийлар штабини тўлдирди. Бу биз учун жуда яхши. Гоча Ткебучава ва Ласло Ямбор ишлашда давом этмоқда. Анвар Рашидов дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаяпти. Улар катта тажрибага эга, жуда яхши меҳнат қилишмоқда. Ўйинчилар билан самарали ишлай олишади. Мураббийлар штабида бундай мутахассислар борлигидан хурсандман.





Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика