RU

Последние новости

10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  17 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  12 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  14 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  1 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  9 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  18 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  41 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   41 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  382 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  4

Пирес Роналду ҳақида: "Уни ҳақорат қилишарди" Новости

Пирес Роналду ҳақида: "Уни ҳақорат қилишарди"

"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Роберт Пирес собиқ "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси, ҳозирда эса "Ювентус" шарафини ҳимоя қилаётган Криштиану Роналдуга қарши ўйиндаги хотиралари билан ўртоқлашди.

"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Роберт Пирес собиқ "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси, ҳозирда эса  "Ювентус" шарафни ҳимоя қилаётган Криштиану Роналдуга қарши ўйиндаги хотиралари билан ўртоқлашди.

"Мен унинг ўйинини илк бор кўрганимда бу йигит жуда тезкор деб ўйлаганман. У тезлашганида, уни тўхтатиб қолиш осонмасди. Бу каби ўйин билан ажойиб таассурот қолдирарди.


Ўшанда Роналду ҳозирги даражасига эриша оладими, деб сўраш қийин эди, лекин у тезда совринларни қўлга киритадиган машинага айланди. У "Манчестер Юнайтед"да ҳам, "Реал"да ҳам, Португалия терма жамоасида ҳам обрў қозонди ва совринларга эга чиқди.

"Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйинлар ҳар доим қайноқ руҳда ўтарди. Криштиану жуда кўп финт ишлатарди ва буни инглизлар унча ёқтирмаган. Улар Кришни ҳақоратлашарди. Сиз англияликларга қарши бундай ўйнай олмайсиз, айниқса "Арсенал"нинг уй стадионида.


Аввалига уни қабул қилиш қийин кечди. Англиядаги футбол бошқа давлатлардан фарқ қилади. Аммо Роналду бу муҳитга тезда ўрганиб кетди ва охир-оқибат Премьер-лиганинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди.

Роналдуга келсак, айтадиган асосий жиҳат бу унинг голларидир. У голларини мукаммал даражада киритади. Унинг мақсади гол уриш ва соврин ютиш. Криштиану машина", — дея таъкидлади Пирес.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика