RU

Последние новости

09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  2 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  9 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  7 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  1 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  9 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  12 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  12

Пике Шакира билан қандай танишгани ҳақида сўзлаб берди Новости

Пике Шакира билан қандай танишгани ҳақида сўзлаб берди

Теги :  Херард Пике
"Барселона" ҳимоячиси Херард Пике Шакира билан қандай танишгани ҳақида сўзлаб берди.

"Илк маротаба Мадридда учрашганмиз, ўшанда Шакиранинг ЖЧ-2010 учун аталган Waka Waka клипининг суратга олиш ишлари кетаётган эди. Мен унинг рақамини сўрадим. У Испания терма жамоасидан олдин ЖАРга етиб келди, чунки турнир очилиш маросимида иштирок этиши керак эди. Мен унга хабар жўнатдим, унда об-ҳаво қандайлигини сўраганман, чунки биз у ерга бир неча кундан сўнг учиб кетишимиз керак эди. Оддий аҳмоқона савол ва одатда бунга оддий жавоб қайтаришади. Аммо у менга жуда узун жавоб қайтарди. У ерда кун давомида температура қандай ўзгаришини ёзди. Мен бу ноодатий ҳолат эканлигини пайқадим. Биз турнир давомида ёзишиб турдик, аммо у билан фақат мусобақа охирида учрашдим. Шакирага янги учрашув учун финалга бориш керак бўлса, буни бажаришимни айтдим. Жаҳон чемпионати финалидан сўнг иккинчи маротаба учрашдик" - дейди Пике.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика