RU

Последние новости

13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  0 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   56 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  39 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  19 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  16 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  18 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  4 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  12 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  4 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  18

Пике: "Рой Кин маньякларга ўхшарди..." Новости

Пике: "Рой Кин маньякларга ўхшарди..."

"Барселона" ҳимоячиси Жерард Пике "Манчестер Юнайтед"далигидаги бир эпизодни ёдга олди.

"Олд Траффорд"даги илк учрашувлардан бири эди. Биз ўйинга тайёргарликни кийиниш хонасида давом эттираётгандик, мен эса қаттиқ асабийлашаётгандим.

Тасаввур қилинг, мен 18 ёшман, кичиккина хонада Ван Нистелрой, Гиггз, Фердинанд билан ёнма ён ўтириб, гетраларни киймоқдамиз. Кўринмас одам бўлиб қолишни истардим. "Шунчаки ўз ишингни бажар, ўшанда сени ҳеч ким койимайди", - деб ўйладим.


Ўтирибмиз ва мураббий келиб, қарорларини айтишини кутяпмиз. Мен эса Рой Киннинг тўғрисидаман. Кийиниш хонаси жуда торлигидан, барчанинг оёқлари бир-бирига тегиб турибди. Жой умуман йўқ.

Сокинлик. Тўсатдан жуда паст овоздаги силкинишларни эшитдим. Бззззз, бззззз.... Рой атрофга қарамоқда. Бззззз... Энди тушундим, бу менинг телефоним экан. Мен уни Ройнинг бошини тепасига қўйилган сумканинг ичидаги кийимимга қўйгандим.

Кин овоз чиқаётган жойни топа олмаётганди. У хонага худди маньяклардек қарарди, кўзларини чақчайтирарди ва воқеани тушунишга интиларди. Зомбилар ҳақидаги фильмда машҳур саҳна бор эди, Жек Николсон ўшанда эшикни бузарди. Рой худди шундай ҳолатда эди.

"Кимнинг телефони?". Жимлик. У яна сўради. Жимлик. Учинчи марта сўради: "Бу кимнинг телефони, жин урсин".

Ниҳоят мен ёш болаларча асталик билан: "Кечирасиз, менинг телефоним". Рой эса мени қучоқлади ва қўрқмаслигимни айтди.

Албатта, мен ҳазиллашдим. Рой ақлдан озаёзди, ҳамманинг кўз олдида менга ташланди. Бунга ишониш қийин, бу менга яхши дарс бўлганди", - деди Пике.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика