RU

Последние новости

01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  90 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16

ПФЛ икки клубни 10 миллион сўмдан жаримага тортди Новости

ПФЛ икки клубни 10 миллион сўмдан жаримага тортди

B Про-лига 3-тури доирасидаги “Зомин” – “Зарангари” жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда “Зарангари” жамоаси ўйинга белгиланган вақтдан кечикиб келди.

Натижада “Зарангари” жамоасига техник мағлубият ёзилди. Ушбу жамоа Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг 2019 йилги мусобақаларни ўтказиш регламенти 6.24 бандига зид иш тутди. Шу сабаб “Зарангари” жамоасига нисбатан Интизом кодексининг 5.30 бандига мувофиқ 10 миллион сўм миқдорида жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, B Про-лига 4-тури доирасидаги “Бунёдкор-2” – “Рубин” жамоалари ўртасидаги баҳсда “Рубин” жамоаси таркибида 2001 йилда туғилган икки нафар футболчини майдонга тушириши лозим бўлган ҳолда ўйинда фақат бир нафар футболчи билан ҳаракатланди. Бу билан жамоа Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг 2019 йилги мусобақаларни ўтказиш регламенти 5.25 бандидаги B Про-лигада белгиланган қоидага амал қилмади. Шунинг учун мазкур жамоага нисбатан Интизом кодексининг 5.34 бандига мувофиқ 10 миллион сўм миқдорида жарима интизом чораси қўлланилди.

Қайд этиш жоиз, агар “Рубин” жамоасида шундай ҳолат яна такрорланса, ушбу клубга техник мағлубият ёзилади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика