«Пенальтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев U-23 жамоаси ҳақида фикр билдирдилар
17 мая 07:40
Новости
«Пенальтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев U-23 жамоаси ҳақида фикр билдирдилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон олимпия жамоасининг Осиё Кубоги U-23 финалидаги мағлубияти ва илк бор Олимпиадага йўлланма олгани ҳақида фикр билдирдилар.
«Биласизларми? Пенальтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим. Унинг ўрнига ўзим бўлсам, дейманда. Нимага бундай бўлиши керак экана, биттагина тўпа? Шундай ажойиб ўйин кўрсатди, уларнинг кўпи билан гаплашдим. Уларга телеграмма юбордим.
Энди биз ҳам дарров чемпион бўламиз деймизда. Биз биринчи марта жамоавий турда Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритдик. Бу ҳам катта ютуғимиз.
Футбол ҳам осон иш эмас. Ҳозирда 5-6 та нафар футболчимиз дунёга машҳур жамоаларда тўп сурмоқда. Бундан эса мен фахрланаман», — деди Ўзбекистон Республикаси Президенти.