RU

Последние новости

18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  0 17:57Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов тайёр"  1 17:45"Тоттенхэм" ҳужумчисини сотиш ниятида  0 17:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:18Фойт, Чуамени, Беллингем, Симеоне... Ла Лига 10-тур рамзий терма жамоаси  0 16:40"Ювентус" "Челси" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 16:08"Бавария" Кейнга ўринбосар топиб қўйди  0 15:31Чуамени: "Ямалнинг ишлари "Эл Класико"га ҳарорат қўшди"  3 15:03Тез орада ишдан бўшаши кутилаётган АПЛ мураббийлари (ТОП-5)  6 14:35Мухлислар норози бўлиши аниқ: АПЛ узоқ йиллик анъанасини бузишга тайёрланмоқда  2 14:05Рэтклифф Левандовскининг МЮга ўтишига тўсқинлик қилган  2 13:37Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди  5 13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  8 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  2

Пенальтидаги “иккинчи тегиниш” қоидасига ўзгартиш киритилди Новости

Пенальтидаги “иккинчи тегиниш” қоидасига ўзгартиш киритилди

Теги :  IFABПенальти
Халқаро футбол қоидаларини белгилайдиган IFAB ташкилоти пенальти зарбаси пайтидаги “иккинчи тегиниш” (двойное касание) бўйича янги тартибни тасдиқлади.

Эндиликда, агар пенальти ижрочиси тўпга икки марта тасодифан тегиб юборадиган бўлса — масалан, тепиш пайтида оёғи тўсатидан сирпаниб кетиб, тўпга дастлаб таянч оёғи орқали ва кейин тўғридан тўғри уриладиган бўлса — ва бундай вазиятда тўп дарвозага кириб кетса, ҳакaм зарбани қайтадан ижро этишга рухсат беради.

Аввалги қоидага кўра, бундай ҳолатда гол бекор қилиниши ва рақиб жамоага эркин зарба берилган бўларди. Янги тартиб футболчиларга нохуш ҳодисалар туфайли адолатсиз ҳолатга тушиб қолмаслик имконини беради.

Бу ўзгариш 2025 йилнинг 1 июлидан расман кучга киради.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика