RU

Последние новости

11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  0 10:20Неймар яна жароҳат олди  2 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  7 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  12 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  3 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  7

"Пахтакор"нинг СССР чемпионатларидаги турли рекордлари Новости

"Пахтакор"нинг СССР чемпионатларидаги турли рекордлари

"Пахтакор" клубининг матбуот хизмати жамоанинг Собиқ Иттифоқ мамлакати даврида чемпионатларда қайд этган турли рекордлари ёдга олди.

"Шерлар"нинг олий лигадаги энг юқори натижаси 6-поғона бўлиб, 1962 ва 1982 йилги мавсумларда буни қайд этган. 1968 йил СССР Кубогида финалгача етиб бориб, ҳал қилувчи баҳсда "Торпедо"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган. 1972 йил СССР биринчи лигаси ғолибига айланган "Пахтакор" 1988 ва 1989 йилларда биринчи лига жамоалари кубогида муваффақият қозонган.

СССР чемпионати олий лигасида энг йирик ғалаба 5:0 натижаси билан эришилган бўлиб, СКА, "Зенит" (уч марта), "Днепр" ва Киевнинг "Динамо" жамоалари доғда қолдирилган. Биринчи лигадаги энг йирик ютуқ эса 11:1 ҳисобида 1958 йил Березникининг "Химик" клуби устидан қўлга киритилган. СССР Кубогида Самарқанднинг "Спартак" жамоаси 10:1 ҳисобида мағлуб этилган.

СССР чемпионатининг ҳар йил якунларига кўра аниқланган энг яхши 33 футболчи рўйхатидан Юрий Пшеничников (1966, 1967), Биродар Абдураимов (1968), Василис Хадзипанагис (1974), Михаил Ан (1974, 1978), Владимир Фёдоров (1974, 1976), Андрей Якубик (1982) ва Андрей Пятницкий (1991) ўрин олган.

1968 йил Биродар Абдураимов ва 1982 йил Андрей Якубик олий лига тўпурарига айланган. Шунингдек, Биродар Абдураимов 1972 йил биринчи лигада ҳам тўпурар бўлган. 1990 йил Игорь Шквирин буни яна бир бор уддалаган.

Ўсмирлар ўртасида СССР терма жамоаси билан Европа чемпиони бўлган футболчилар уч нафар бўлиб, 1966 йил Сергей Доценко ва Вячеслав Бектошев, 1987 йил Миржалол Қосимов бунга эришган. Ёшлар терма жамоаси таркибида 1975 йил Михаил Ан ва Владимир Фёдоров, 1988 йил Миржалол Қосимов чемпион бўлган. Қосимов 1987 йил ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионига ҳам айланган. Фёдоров эса 1976 йил Монреалда ўтказилган Олимпиадада бронза медалига эга чиқиб, ўзбекистонлик футболчилар орасида буни уддалаган ягона ўйинчи ҳисобланади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика