RU

Последние новости

05:05Остон Ўрунов жамоаси Қатар клуби билан муроса кўчасини танлади  0 04:53АПЛ. "Арсенал" ва "Челси"ни мағлуб этган "Ньюкасл" ўз уйида ютқазиб қўйди  0 00:33Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"  4 00:05Роналду 30 ёшга тўлганидан бери 450та гол урди  7 23:37Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси  11 23:20"Ал Аҳли" муддатидан аввал кейинги босқичда, Роналдунинг голлари "Ал Насср"га 3 очко тақдим этди  16 22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  43 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 22:20"Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари  13 21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  18 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1

"Пахтакор"да ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган" — Абдулла Абдуллаев Новости

"Пахтакор"да ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган" — Абдулла Абдуллаев

Ёзги трансфер ойнаси вақтида "Пахтакор" клубига қўшилган тажрибали футболчи Абдулла Абдуллаев кеча Championat.asia сайтига интервью берди.

"17 июлдан "Пахтакор" билан иккинчи даврага тайёргарлик кўришни бошлагандик. 2 маҳал машғулотлар олиб бордик, ўртоқлик ўйинларида қатнашдик. Бош мураббий иккинчи даврада қандай услубда ўйнашимизни тушунтирди. 

Жамоага мослашиб кетишга келсак, бу йигитлар билан болаликдан бирга ўйнаганмиз. Қийин бўлмади, илиқ кутиб олишди. Жамоадошларимга ва раҳбариятга ишонч учун раҳмат айтмоқчиман. Мақсадимиз – "Пахтакор"ни чемпионлик йўлига қайтариш. Ўйлайманки, ҳамма буни тушуниб турибди. Янги қўшилган футболчилар ҳам буни ҳис қилган ҳолда ижобий натижа учун бор кучимизни сарфлаймиз", – деди Абдуллаев. 



- БААдаги жамоангиз "Хорфаккан"дан кетганингиздан кейин бошқа таклифлар ҳам бўлгани аниқ. Нега айнан "Пахтакор"га ўтишга қарор қилдингиз?

- Яхши савол бердингиз. Аввало, менга таклиф билан чиққан барча жамоаларга раҳмат айтмоқчиман. "Пахтакор" танловига келсак, бу борада отам билан маслаҳатлашдим ва бу ҳақда кўп ўйладик. Ўйлайманки, Худо хоҳласа, бу қарор ўзини оқлайди. Ўзимни устимдан ишлашлан тўхтамай, боримни беришга ва мураббийлардан янги жиҳатларни ўрганишга ҳаракат қиламан. 

"Пахтакор"да доим рақобат бўлган ва бу ерда ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган. Ўйлашимча, ўсиш бўлади. Биринчи мақсадим – янги даражага кўтарилиш. 

- "Пахтакор" жамоаси ўтган йилги чемпионликдан сўнг катта ўзгаришлар қилди. Таркибни ёшартирди ва жамоа ривожланиш йўлини танлади. Ҳозир жамоа асосан ёшлардан иборат ва тажрибали футболчилар кам. Шу каби жиҳатлардан чўчимадингизми? 

- "Пахтакор"га ким келишидан ва бу ерда ким ўйнашидан қатъи назар клуб доим чемпион бўлишга уринади. Ҳа, жамоани бир қатор етакчилар тарк этган. Бироқ олдинги таркиб, янги қўшилганлар биргаликда ижобий натижага эришади ва "Пахтакор"ни олдинги даражага қайтаришга кучи етади. 



- Анча йилдан бери ўйнаётган ва легионер сифатида ҳаракат қилган футболчи сифатида Суперлигадаги ҳозирги рақобат ҳақида нима дея оласиз?

- Қаерда бўлишимдан қатъи назар миллий чемпионатимизни доим кузатиб бораман, бу менга қизиқ. Айтганингиздек, бу йилги интрига юқори даражада. Олдинги йил ҳам шундай бўлганди. Масалан, "Андижон" – ОКМК (2:3) ўйинини олсак, андижонликлар ўйин давомида юта туриб, якунда ютқазди. Бу дегани интрига 90-дақиқагача сақланиб турибди. Бу албатта терма жамоа учун ҳам фойда бўлади. 

- Терма жамоа яқинда ЖЧ саралашидаги юришини бошлайди. Рақиблар – Эро, БАА, Қатар, Қирғиз Республикаси ва КХДР. Ушбу 3-босқич ҳақида гапириб ўтсангиз, қуръа ҳақида қандай фикрдасиз? КХДР билан меҳмондаги ўйин бўйича муаммолар учраши мумкин...

- Ўйлайманки, бу босқичда ҳамма буни ҳис қилган ҳолда тўп тепади. Бугунги кунда барча жамоалар ҳимояланиш ва ҳужум қилишни билади. Терма жамоамиз ҳеч кимдан қўрқмайди. Ҳаммани ҳурмат қилган ҳолда олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз. Худо хоҳласа, ижобий натижага эришамиз. 



Рейтинг: +7   

Комментарии

   
26 авг 12:40:17
Cr7_
Ответ на комментарий пользователя PAKHTAKOR CHEMPION
sal nito harakat uchadi nimala divos johongiraka jinnimas saypi bilan hamrobekovvi qanaqa tepti huddi shunaqa tepadi buniyam
Shunde bosin da bu kattala ga pahta qoyish boyicha chempionda
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика