RU

Последние новости

16:20"Барселона" "Арсенал"дан текинга футболчи олмоқчи  0 16:01Симеоне январда кетмоқчи эмас  0 15:42Иньеста ростдан ҳам "Реал"га мухлис бўлганми?  1 15:21Холанд журналистлардан узр сўради  2 14:54"Ливерпуль" футболчисининг голи Жек Грилишга 500 фунтга тушди  2 14:20Погба Франция чемпионатига қайтишга яқин  1 13:58Гвардиола: "Йўқ, бу хабар ёлғон"  0 13:20Расмий хабар: БААга қарши ўйиндан олдин Ўзбекистонда яна бир йўқотиш   16 13:08Владо Радманович: "Катанец ноябрь ойида терма жамоани ўзи бошқаради" (ўйинолди матбуот анжумани тўлиқ)  21 13:00ЖЧ-2026 саралаши. БАА сафардаги ўйинларнинг ҳаммасида ғалаба қозонмоқда  11 12:33Ўзбекистон МТЖ қачон охирги марта ўз майдонида кўк рангли формада ўйнаган?  8 12:09БАА бош мураббийи Паулу Бенту: "Ўзбекистон терма жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри чиқишга даъвогар"  17 11:52БАА терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келди? Рўйхатда Англияда ўйнайдиган икки футболчи бор  18 11:33Корея Республикаси - Ироқ учрашувида 6 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  6 11:25Месси билан ҳазиллашган Ўринбоев  6

"Пахтакор" яна битта ютса, биринчи даврадаги натижасини такрорлайди Новости

"Пахтакор" яна битта ютса, биринчи даврадаги натижасини такрорлайди

"Пахтакор" ўз рақибларини кетма-кет ютиш билан бирга навбатдаги чемпионлик сари дадил қадам ташлаяпти.

Охирги учта ўйинни 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлаган "Пахтакор" шу баҳсларда "Бунёдкор", "Насаф" ва "Машъал"ни мағлуб этди. Умумий ҳисобда бу жамоанинг қаторасига ғалабалар сони 5та бўлди. Питер Хюистра шогирдлари бунгача "Локомотив" билан "Сурхон"дан ҳам устун келишганди. 

Агар "Пахтакор" кейинги турда ҳам зафар қучса, кетма-кет ғалабасини 6тага етказиб биринчи даврадаги натижасини такрорлайди. Чунки амалдаги чемпион бу йилнинг мавсумнинг дастлабки 6та ўйинини ўз фойдасига ҳал этиб, фақат 7-турда "Турон" билан 1:1 ўйнаганди. "Пахтакор" Суперлига 16-тур учрашувини 26 август куни ўз майдонида АГМКга қарши ўтказади. АГМК иккинчи ўринда бораётганини ҳисобга олсак, Тошкентда қизиқарли тўқнашув гувоҳи бўлишимиз мумкин. 

Ҳозирча Суперлигада "Пахтакор" 15 ўйиндан 13тасида ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнади ва ҳали мағлуб бўлгани йўқ. Тўплар нисбати 28-6. "Пахтакор" Суперлига иштирокчилари орасида энг кўп гол урган ва энг кам гол ўтказган жамоа бўлиб турибди.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика