RU

Последние новости

03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  0 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  156 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  7 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  4 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  1 23:30ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  13 22:59Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  14 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  78 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  317 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  7 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4

"Пахтакор" клуби ходимларининг хатти-ҳаракати Тартиб-интизом қўмитасига оширилади Новости

"Пахтакор" клуби ходимларининг хатти-ҳаракати Тартиб-интизом қўмитасига оширилади

Суперлига 9-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Қизилқум" ўйинидаги ҳолат.

"Суперлига 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Қизилқум" учрашуви якунида мезбон жамоа ходимлари Илҳом Яквалхўжаев ҳамда Нодирхўжа Йўлдошев номақбул ҳаракатларни амалга оширди.

Эндиликда мазкур иш Тартиб-интизом қўмитасида кўриб чиқилади. 

Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 23-боби ҳакамлар қарорига шикоят ёки эътироз билдириш учун ажратилган бўлсада, "Пахтакор" клубининг юқорида кўрсатилган ходимлари регламентга амал қилмай, учрашув ҳакамларига нисбатан жуда қўпол муносабатда бўлди. Йўлдошев техник зонада ҳакамни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилди, шунингдек, учрашув комиссарининг иш фаолиятига ҳалал беришга уринди. Яквалхўжаев эса стадионнинг ВИП трибунасидан туриб ўта қўпол сўзлар ишлатгани етмаганидек, кейинчалик ҳакамлар хонасига бостириб киришга уринган. Оқибатда ҳар икки ҳолатда ҳам масалага Миллий гвардия ходимлари аралашган.

"Пахтакор" клуби расмийлари учрашув якунига етганидан кейинги ярим соат давомида ҳакамликка нисбатан шикоят киритмаган. Бу эса клуб персоналида якдил позиция мавжуд эмаслигини билдиради. Бироқ Лига комиссари стадионни тарк этиб, ўз иш жойига келганидан кейингина "Пахтакор" техник директори телефон орқали алоқага чиқиб, ҳакамлик сифатига нисбатан эътироз киритмоқчи эканлигини билдирган. Комиссар регламентнинг 23.2-бандидан келиб чиқиб, эътироз қабул қилишни рад этган. Биринчидан, клуб белгиланган вақтга амал қилмаган, иккинчидан эса эътироз ёки шикоят техник директор эмас, балки бош мураббий ёки спорт директори томонидан қайдномага киритилиши ва имзоланиши лозим.

Қўшимчасига, "Пахтакор" клуби матбуот хизматининг яна бир вакили Беҳзод Назаров медиа трибунада стадионга ташриф буюрган ОАВ вакилларининг иш фаолиятига ҳалал бериб, бутун учрашув давомида жуда қўпол сўзлар билан сўкиниб ўтирган. Бу каби ҳолат Назаров билан илк бор содир бўлаётгани йўқ. Ўтган мавсумда мутахассис шунга ўхшаш ҳолат учун жаримага тортилганди. Афсуски, ОАВ билан ишлаш бўлими ўзини профессионал томондан тутиш ўрнига, юқоридаги каби ҳунук ҳолатларга сабабчи бўлмоқда. Бу эса Лиганинг эътиборидан четда қолмайди. Шунингдек, "Пахтакор" матбуот хизмати клуб расмий телеграм каналида билдирган фикрлар учун жавоб беришига тўғри келади. 

Лига "Пахтакор" матбуот хизматига ўз вазифасига профессионал ёндашишни тавсия қилади. Боиси, Қизилқум билан учрашув якунида матбуот анжуманида Лига томонидан ОАВ вакиллари учун тақдим этилган аккредитация билан эмас, балки клуб томонидан берилган бошқа аккредитация билан иштирок этган ходим томонидан мураббийларга провокацион саволлар берилгани аниқланган. Матбуот анжуманида рухсат этилмаган шахснинг иштирок этиши масаласи ҳам Лига томонидан алоҳида кўриб чиқилади ва жазога тортилади. 

Матбуот анжуманида "Пахтакор" клуби устози Максим Шацких клуб ҳомийси Лигага техника сотиб олиб бериш таклифини бергани ва мазкур таклиф рад этилгани тўғрисида фикр юритган. Лига Шацкихдан мазкур фикрини фактлар билан конкрет асослаб беришини талаб қилади. Умид қиламизки, мураббий бунинг уддасидан чиқа олади. Агар эплай олмаса, ОАВ билан кейинги учрашувда мазкур фикрларига қўшимча изоҳ беради", — дейилади хабарда.

Рейтинг: +12   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика