RU

Последние новости

15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  1 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  5 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  4 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  8 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  2 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  8 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  2 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  11 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  4

"Пахтакор" Кападзени таклиф этмоқчи Новости

"Пахтакор" Кападзени таклиф этмоқчи

Яқиндагина "Локомотив"нинг ёшлар жамоаси бошқарувидан кетган Темур Кападзега пойтахтнинг бошқа клуби жиддий қизиқмоқда.

Бизга маълум бўлишича, Темур Кападзенинг хизматларига "Пахтакор" клуби томонидан қизиқиш мавжуд.

Клуб ёш мутахассисни ёшлар жамоаси бош мураббийи ўрнида кўрмоқда. 

"Локомотив" ёшлари билан ярим мавсум ишлаган ва айни пайтда пешқадам бўлиб туришини таъминлаган Кападзенинг иши "Пахтакор" раҳбариятида илиқ таассурот қолдирган. 

Шунингдек, "Пахтакор" ёшлар жамоасидан асосий таркибга етишиб чиқаётган футболчилар камнамо ва керакли даражада эмаслиги раҳбариятни ўйлантириб қўйган. Шу боисдан ҳам Кападзе номзоди ўртага чиққан. Агарда клуб томондан расмий таклиф бўлса ва томонлар музокараларда ўзаро келиша олишса, унда катта эҳтимол Темур Кападзе собиқ клуби "Пахтакор"нинг ёшлар жамоаси бошқарувини қўлга олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилги мавсумдан кейин футболчилик фаолиятини тугатган Кападзе маълум вақт Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида тўртта ўйинда ишлади ва Сенегал, Марокаш, Эрон ва Уругвай сингари жамоалар билан ўртоқлик учрашувларини ўтказди. Шунингдек, жорий мавсумдан бошлаб "Локомотив" ёшларини бошқарган мутахассис 13 ўйинда 8 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган ҳолда ёш "темирйўлчилар"ни турнир жадвали пешқадамига айлантирди.

Ўтган ҳафтада эса Кападзе ўз хоҳишига кўра "Локомотив" ёшлар жамоаси бошқарувидан кетишга қарор қилганди.

Рейтинг: +56   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика