RU

Последние новости

02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  0 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  1 00:44Мудрик 5 ой деганда гол урди  0 00:14Тухель Англияда иш бошлаши мумкин  1 23:54Ўртоқлик ўйини. "Бунёдкор" - ОКМК 5:5  1 23:34“Андижон” ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди   1 22:54Қизиқ хабар! Ўткир Юсупов туфайли "Фулад" ходими ишдан кетди  16 22:35"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 22:18Бернд Шустер: "Мбаппе нима қилиш кераклигини яхши билади"  1 21:51"Милан" президенти "Сан-Сиро"ни қадимий иншоот деб атади  0 21:37АПЛ клуби ҳакамни танқид қилгани учун жаримага тортилди  0 20:58Испанияда қайси жамоанинг ўйинлари энг кўп томоша қилинмоқда?  1 20:39Араухо: "Кучли бўлиб қайтишга ҳаракат қиламан"  1 19:57"Манчестер Юнайтед" футболчисининг юраги операция қилинди  3

"Пахтакор": Игорь Сергеев БАА клубига ўтди Новости

"Пахтакор": Игорь Сергеев БАА клубига ўтди

"Пахтакор" футбол клуби асосий жамоанинг уч нафар аъзоси билан хайрлашилганини маълум қилади.

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Андрей Шипилов фаолиятини Бекободнинг "Металлург" жамоасида бош мураббий сифатида давом эттиради. "Пахтакор" тизимида узоқ йиллар ишлаб келган Андрей Сергеевичга янги клуби ва ишида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.

Ярим ҳимоячи Шерзод Каримов 2008 йилдан бери жамоамиз шарафини ҳимоя қилди. У олий лигада 178 учрашувда 24 гол уришга эришди. Уч бор мамлакат чемпионига айланиб, икки марта Ўзбекистон Кубогида ғалаба қозонди.

Ҳужумчи Игорь Сергеев 2009 йил "Пахтакор" таркибига келиб қўшилганди. Шу давр оралиғида 121 беллашувда 64 тўп киритишга эришди. Игорь фаолиятини БААнинг "Ал-Дафра" клубида давом эттирадиган бўлди. Сергеев ҳам уч бор мамлакат чемпионатида олтин медалларга эга чиқди.

2018 йилни янги жамоаларда бошлайдиган Андрей Шипилов, Шерзод Каримов ва Игорь Сергеевга "Пахтакор" футбол клуби номидан омад тилаймиз. Уларга ўтган йиллар мобайнида жамоа ғалабаларига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирамиз. Барчаси учун раҳмат!

Рейтинг: -88   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика