RU

Последние новости

23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  11 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  51 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  63 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3

"Пахтакор" Иброҳимҳалил Йўлдошев Россия клубига ўтганини эълон қилди Новости

"Пахтакор" Иброҳимҳалил Йўлдошев Россия клубига ўтганини эълон қилди

"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси Иброҳимҳалил Йўлдошев фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттриради.

"Пахтакор" ва "Нижний Новгород" клублари футболчини Россияга трансфер қилиш борасида келишувга эришди. Йўлдошев "Шерлар" таркибида жами 18 ўйинда 2 гол урган.

Футболчининг ўзи "Пахтакор" билан хайрлашиши ҳақида ушбу фикрларни билдирди:

- Ассалому алайкум. Фаолиятимда янги босқич бошланмоқда. Россиянинг "Нижний Новгород" жамоасига ўтяпман. Бу мен учун янги синов. Ўзим учун осон бўлмаган қарорга келдим, аммо бу фаолиятимни давом эттириш учун унинг тўғри эканига ишонаман. Ҳозир менга жаҳондаги энг ажойиб мухлислар саналган "Пахтакор" ишқибозларининг қўллаб-қувватлаши ҳар қачонгидан ҳам зарур. Тошкентда сизларнинг қўллашингизни ҳис қилдим. Ва уни қадрдон Ўзбекистондан минглаб километр узоқда ҳам ҳис қиламан. Барчаси учун раҳмат! Ғамхўрлиги учун клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, барча ходимлар, жамоадошларим, дўстларим ва академияда менга катта футболга йўл берган мураббийларимга миннатдорчилик билдираман. "Пахтакор"даги йиллар мен учун энг яхши даврга айланди. Кўмагингизни доим ёдда тутаман ва бир кун келиб қадрдон жамоамга қайтишимга ишонаман.

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика