RU

Последние новости

00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  6 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1

"Пахтакор" биринчи ўйинини ўтказганига 64 йил тўлди Новости

"Пахтакор" биринчи ўйинини ўтказганига 64 йил тўлди

Бу ҳақида "шерлар"нинг матбуот хизмати хабар қилмоқда.

1956 йил 8 апрель куни "Пахтакор" ўзининг илк расмий учрашувида майдонга тушган.

1951 йил Тошкентда "Пахтакор" қишлоқ спорт жамияти ташкил этилган, аммо футбол жамоаси сифатида фаолиятини "Пахтакор" 1956 йил январь ойидан бошлаган. Мураббийликка "Динамо" Москвадаги иши билан таниш бўлган таниқли мутахассис Валерий Бехтенев таклиф этилган. 1955 йил Одессада бўлиб ўтган қишлоқ жамоалари ўртасида Собиқ Иттифоқ биринчилигида "Пахтакор" қатнашган. Чемпионатлардаги илк расмий учрашуви эса 1956 йил 8 апрель санасига тўғри келган.

Дастлабки учрашувларини Ўзбекистоннинг бош жамоаси Тошкентнинг эски шаҳар қисмида жойлашган "Спартак" стадионида ўтказган. Чунки айни пайтда юртимизнинг бош аренасига айланган "Пахтакор" стадиони 1956 йилнинг август ойида ишга туширилган.

Биринчи расмий беллашув иккинчи лиганинг "Б" класси доирасида 1956 йилнинг 8 апрель куни ўтказилган. Унда Пермь вилоятининг Молотов шаҳри жамоа билан тўқнаш келган "Пахтакор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўйин қайдномаси билан танишинг:

"Пахтакор" - Пермь шаҳри жамоаси - 1:0 (1:0). "Спартак" стадиони.

"Пахтакор": Пётр Волостнов, Акмал Азизхўжаев, Анатолий Козенков, Виталий Виткалов, Идгай Тазетдинов, Қобил Муқимов, Яков Капров, Лазиз Мақсудов, Владимир Канунников, Александр Мурашов, Михаил Боркин.

Гол: Лазиз Мақсудов, 44-пен.

Ҳозирга келиб "Пахтакор" 12 мартадан Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги, яна бир бор Лига Кубогида зафар қучиб, мамлакатимизнинг энг совриндор жамоасига айланган. Чемпионлар Лигасида юртимиз шарафини энг кўп бор ҳимоя қилиб, икки марта ярим финалда ўйнаган жамоа ҳам "Пахтакор" ҳисобланади.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика