RU

Последние новости

18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  0 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  9 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  0 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  3 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  19 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  56 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7

"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди Новости

"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди

ЎзПФЛ томонидан ўтказилган U-19 мусобақаси финалида "Насаф"ни мағлубиятга учратган "Пахтакор" академияси бугун ЎФА Кубогининг навбатдаги ёш тоифаларида чемпионликни қўлга киритди.

ЎзПФЛ дан кейинги 4 та ёш бўйича мусобақаларни ЎФА ўтказади ва унда бу йил 2009, 2010, 2011 ҳамда 2012 йилларда таваллуд топган футболчилар бош соврин учун кураш олиб бордилар. U-19 мусобақасида "Пахтакор"нинг 2006-2009 йиллардан иборат тарбияланувчилари мусобақада қатнашди. 

Дастлаб "Пахтакор"нинг 2012 ва 2011 йилларда таваллуд топган футболчилари турнирдаги иштирокларини бошладилар. 2011 йиллар гуруҳдан чиққанидан кейин "Одил Аҳмедов" академиясини 8:0 ҳисобида тор-мор келтирди. Бу турнирдаги энг йирик ғалаба. 2012 йиллар жамоаси эса "Насаф"ни 2:0 ҳисобда мағлубиятга учратди. Ярим финалда U-13 "Бунёдкор"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Афсуски 2011 йиллар Тошкент дербисида 2:0 ҳисобда олдинда бориб, якунда 3 та гол ўтказиб юбордилар. Финалда "Одил Аҳмедов" ФА яна мағлубията учратилди, 2:0. 2011 йиллар эса учинчи ўрин учун баҳсда "Насаф"ни 4:2 ҳисобда мағлубиятга учратди.

Бугун эса 2009 ва 2010 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги финал босқичи ўз якунига етди. Гуруҳ босқичини 9 очко билан якунлаган академиянинг икки жамоаси чорак финалларда ғалаба қозондилар. U-16 "Насаф" устида 5:2 ҳисобда ғалаба қозонди. 2010 йиллар эса "Локомотив"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этдилар. 1/2 финалда эса яна Тошкент дербиси, "Пахтакор" - "Бунёдкор". Иккисида ҳам ғалаба. Қийинчилик билан финалга етиб келган "Насаф"ни 2010 йиллар жамоаси осонлик билан мағлубиятга учратдилар. 2009 йиллар финалида ғалаба қозониш ҳам "шерлар"га ортиқча қийинчилик туғдирмади. Гуруҳ ўйинида "Одил Аҳмедов" қандай мағлубиятга учратилган бўлса, финалда ҳам шундай ютилди.

Шу тариқа "Пахтакор" ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган 5 та мусобақанинг 4 тасида ғолибликни қўлга киритди, биттасида учинчи ўрин билан кифояланди.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика