Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
19 окт 17:57
Новости


Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
"Пахтакор" – "Қизилқум" 3:0
"ЖАР" стадиони (Тошкент)
19.10.2025. 16:00
Бош ҳакам: Олим Туйчибоев
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳбек Азамов, Азизбек Исақов
Захира ҳаками: Нурбек Шералиев
Ҳакамлар назоратчиси: Владислав Цейтлин
Учрашув комиссари: Бекзод Арипов
VAR: Фирдавс Норсафаров
AVAR: Руслан Серазитдинов
Голлар: 1:0 – 21, Игорь Сергеев (пенальти), 2:0 – 44, Заид Таҳсин (Ҳожиакбар Алижонов), 3:0 – 82, Игорь Сергеев (пенальти)
"Пахтакор": 12. Владимир Назаров 4. Заид Таҳсин, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 10. Азиз Турғунбоев (21. Башар Ресан, 60), 11. Игорь Сергеев, 15. Ҳожимат Эркинов (17. Достон Ҳамдамов, 69), 23. Абдурауф Бўриев (2. Беҳруз Асқаров, 83), 27. Сардор Собирхўжаев (9. Иброҳим Ибрагимов, 60), 50. Фламарион Жовиньо (18. Бобир Абдиқолиқов, 83), 55. Муҳаммадарасул Абдумажидов, 77. Дилшод Саитов
Захира: 19. Жонатан Луис, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 20. Дилшод Абдуллаев, 56. Муҳаммаддиёр Маъруфалиев
Бош мураббий: Камолиддин Тожиев
"Қизилқум": 1. Санжар Қувватов, 8. Шаҳзод Раҳматуллаев (9. Ислом Кенжабоев, 58), 10. Роман Папарига, 11. Жамбули Жигаури (17. Акмал Музаффаров, 71), 16.Асрор Ғафуров, 18. Фарҳод Бекмуродов (22. Шаҳзод Туропов, 46), 20. Бобомурод Бозоров, 23. Самандар Шукуриллаев, 70. Шоҳруз Норхонов (4. Илҳом Ваҳобов, 58), 77. Файзуллобек Жуманқўзиев, 88. Душан Мийич (19. Илҳом Кенжабоев, 46)
Захира: 30. Фарҳод Раҳматов, 7. Даврон Анваров, 32. Мустақим Бобоқулов, 79. Диёр Раҳматиллаев
Бош мураббий: Акмал Рустамов
Огоҳлантиришлар: Бобомурод Бозоров (24), Абдурауф Бўриев (40), Шоҳруз Норхонов (42), Илҳом Кенжабоев (50), Ҳожиакбар Алижонов (90)
Четлатиш: Роман Папарига (50)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Ўйин якунланди.
90+2. "Пахтакор" футболчиси офсайдда қолиб кетди.
90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.
90. Ҳожиакбар Алижонов вақт чўзгани учун огоҳлантирилди.
89. Ресан тепган тўпни Қувватов эгаллади.
83. "Пахтакор"да икки ўзгариш.
82. ГОЛ! Сергеев иккинчи пенальтини ҳам аниқ амалга оширди! Қувватов бу сафар ҳам тўп йўналишини топа олмади.
Ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни кўриб чиқиб, қарорини ўзгартирмади.
78. "Қизилқум" дарвозасига яна пенальти белгиланди. Ресан рақиб жарима майдонида йиқитилди.
75. Ибрагимовнинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
71. "Қизилқум"да ўзгариш.
71. Ҳамдамовнинг зарбаси ноаниқ.
69. "Пахтакор"да ўзгариш.
68. Саитов ноаниқ зарба йўллади.
66. Ибрагимовнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.
63. "Қизилқум" жарима узатмаси Шукуруллаевниинг ноаниқ зарбаси билан якун топди.
60. "Пахтакор"да икки ўзгариш.
58. "Қизилқум" таркибида икки ўзгариш.
57. Раҳматуллаевнинг тепган тўпни Назаров эгаллади.
55. Фламарионнинг бурчак узатмаси қийинчилик билан бартараф этилди.
50. Илҳом Кенжабоев қўполлик учун огоҳлантирилди.
50. Папарига қўполлик учун четлатилди. "Қизилқум" майдонда бир киши кам бўлиб қолди.
49. Папарига майдондан четлатилиши мумкин. Ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни кўриб чиқмоқда.
46. Чап қанотдан узатма натижасида Турғунбоев яқин масофадан аниқ зарба йўллай олмади.
46. Иккинчи бўлим бошланди. "Қизилқум" таркибида икки ўзгариш.
Тайм якунланди.
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.
44. ГОЛ! Заид Таҳсин! Алижоновнинг жаримадан узатмасини ироқлик ҳимоячи бош билан "Қизилқум" дарвозасига жойлади!
42. Норхонов ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.
40. Бўриев марказда Норхоновга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
39. Эркинов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди, аммо унга етиб бормади.
33. "Қизилқум" стандарти Бекмуродовнинг ноаниқ зарбаси билан тугади.
32. "Пахтакор" ҳужуми бесамар якунланди.
24. Фламарионга нисбатан қўполлик ишлатган Бозоров огоҳлантирилди.
21. ГОЛ! Сергеев пенальтини аниқ амалга оширди! Қувватов тўп йўналишини топа олмади.
Пенальти белгиланди.
Ҳакам ВАР монитори орқали "Қизилқум" дарвозасига эҳтимолий пенальтини кўриб чиқмоқда. Ғофуров жарима майдонида Абдумажидов билан тўқнашди.
16. Бурчакдан узатилган тўпга Таҳсин бош билан зарба берди, Қувватов ўз ўрнида.
13. Жигаурининг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"дан қайтди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро “Пахтакор” — “Қизилқум” учрашувини кузатиб бормоқда.
11. Зарба! Турғунбоевнинг кучли зарбасини Қувватов қайтарди.
9. Фламарионнинг жаримадан узатмаси қайтарилди.
7. Хавфли вазият! Фламарионнинг узатмасини Турғунбоев дарвозага тўғрилай олмади.
7. Чап қанотдан аут узатмаси Папариганинг кучсиз зарбаси билан якунланди.
3. Турғунбоев рақиб билан тўқнашди.
2. Турғунбоев ўнг қанотда тўпни сақлаб қола олмади.
1. Ўйин бошланди.
Жамоалар майдонга чиқишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, "Қизилқум" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.
Похожие новости

Комментарии
Penaltilarga gap-so'z yo'q ikalasigayam.
Sudyalarga rahmat katta
Кискаси пенальти тепган 'кора