RU

Последние новости

17:30"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 17:15Про лига. "Олимпик" - "Локомотив" (онлайн натижа)  0 16:55"Қизилқум" — Акмал Рустамовга сербиялик мураббий натижасини такрорлаш учун 7 та ўйин кифоя қилди  0 16:35Про лига 12-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 16:25Суперкубок. ПСЖ - "Тоттенхэм" ўйини олдидан превью  1 16:10"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди  2 15:50АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади  0 15:30"Хоразм" тарихий натижа остонасида  0 15:15"Қалдирғочлар"нинг меҳмондаги парвози давом этадими?  0 14:45⚡️Bild: Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди  40 14:21Элит ОЧЛ. "Ал Дуҳайл" ва "Ченгду Ронгченг" плей-оффда ғалаба қозонишди  1 14:15"Қўқон-1912" 8 йилдан сўнг Ғузордан 3 очко билан қайтди  0 13:49"Қўқон-1912"нинг 9 ўйинлик мағлубиятли серияси якунланган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Сурхон" май ойидан буён Термизда гол ура олмаяпти  1 13:24Луис Энрике: "Тоттенхэм" бир ойдан буён тайёрланмоқда, биз эса бир ҳафта шуғулландик холос"  1

“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър Новости

“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър

Теги :  Пахтакор-79
Бугун, 11 август куни "Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди.

“Пахтакор-79” хотирасига


Қушлар қоқади қанот

Тошкентнинг осмонида.

Эшитилар оҳ-фарёд

“Пахтакор” майдонида.


Қушлар қайтади бир кун

Сафларини бузмасдан.

Кўкка термуламан мен

Умидимни узмасдан.


Дили оғримасин деб,

Ҳеч ким ростин айтмайди –

“Пахтакор” самолёти

Энди ортга қайтмайди.


Кўз ўнгимда гўёки

Қад кўтарар тирик жон.

Юлдуз футболчи асли

Самони айлар макон.


Ўғлонлар эрта кетди,

Шижоати сўнмасдан.

Бири ёш куёв, бири

Чимилдиқни кўрмасдан.


Бирида – мўрғак ўғил,

Бурунчаси пиқирлар.

Билмайди у... билмайди...

Ҳар куни эшик пойлар.


Энди дийдорлашишнинг 

Бўлмайди ҳеч фурсати.

Қўлида падарининг

Кулиб турган сурати.


Отасининг жамоасин

Эслаб қолган у зукко.

Сўлакчасин оқизиб,

Шивирлайди: “Па-та-ко...”


Тилга киради сурат:

“Йиғламагин, жужуқча.

Қаерда бўлмагин, мен

Ҳамиша ёнингдаман.


Отангнинг руҳин шод қил,

Кўрсат матонатингни.

Бошингни баланд кўтар,

Ғоз тутгин қоматингни!..”


Муштипари дод солар,

Бағрида ҳўл ёстиғи:

“Сенинг ўрнингга, мана,

Мен ўлсам бўлмасмиди...”


Учаётган қушларга

Она пичирлар ғамгин:

“Куликово даштига

Нолаларим етказгин...”


Шикастланган Исоқов

Кўкка паришон боқар.

Кўзларига қўшилиб,

Оёғидан ёш оқар.


Дер: “Оёқ-ку, тузалар,

Аммо етишмас ҳаво.

Қалбда қолган чандиққа 

Топиб бўлмайди даво...”


...Қушлар қоқади қанот

Тошкентнинг осмонида.

Эшитилар оҳ-фарёд

“Пахтакор” майдонида.


Қушлар қайтади бир кун 

Сафларини бузмасдан.

Кўкка термуламан мен

Умидимни узмасдан.


Дили оғримасин деб,

Ҳеч ким ростин айтмайди –

“Пахтакор” самолёти

Энди ортга қайтмайди.


Бугун улғайган ўғил, 

Сочларига ёққан қор.

Фарзандига отасин

Эслатар такрор-такрор.


Бобосининг жамоасин 

Ёд олган жажжи зукко.

Сўлакчасин оқизиб,

Шивирлайди: “Па-та-ко...”


Улар кўзлаган йўлни

Авлодлари забт этар.

Мамлакат ўғлонлари

Дунёни зир титратар.


Узоқлашмайди биздан, 

Қалбимизда сийрати.

Акс этар юлдузларда 

Кулиб турган сурати.


Тилга кирар юлдузлар:

“Таслим бўлма ҳеч қачон.

Қаерда бўлмагин, мен

Ҳамиша ёнингдаман.


Аждодлар руҳин шод қил,

Кўрсат матонатингни.

Бошингни баланд кўтар,

Ғоз тутгин қоматингни!”


Оқил Абдубарноев

2024 йил

Рейтинг: +10   

Комментарии

   
11 авг 15:10:37
Александр Гейнрих
11 – АВГУСТЬ

Ям- яшил майдон хам сарғайган чоғда,
Узоқда минг қалблар хайратли доғда.
Ўн биринчи августь, булутли осмон,
Унсиз йиғлаганди, эшитган инсон.

Ёз чилласи баланд учса турналар,
Кемтик кўнгиллар дарди, бир тирналар.
Ёдга тушар, Пахтакор даври шу он,
Самода сочилган ўн етти ўғлон.

Номим чиқсин дея Ўзбекистонда,
Ватан учун, жавлон уриб майдонда.
Манзилга етмаган ўн етти ўғлон,
Мухлислар қалбида яшайди хар он.

Эх улар, Европа чемпионлари,
Эх ўзбек футболи истиқболлари.
Ўн гулидан бир гули очилмаган,
Ўзбегимни эркатой ўғлонлари.

   
11 авг 14:11:56
Яхшидур аччик Хакикат
Ҳа халқ жамоаси 1979-йили самоаларга сочилиб кетди. Энди Тошкент шаҳри ва вилояти жамоаси бўлиб қолди. Яна сени Ўзбекистон фаҳри бўлишингни хохлаймиз. Осиёда ўз ўрнингни топишингни хохлаймиз. Ўша халқ жамоаси Пахтакордан СССР даги менман деган жамоалар қўрқиб турарди. Тошкентдан Спартак (Москва), ЦСКА (Москва), Диномо(Киев), Динамо(Минск), Диномо(Тбилиси), Торпедо(Москва), Днепр ва шунга ўхшаган гранд жамоалар очко ололмай кетишарди. Ҳозирчи, ОЧЛ да гуруҳда қолиб кетиб Пахтакор 79 йигитлари қабрида тик туришибди.
   
11 авг 13:41:30
Obidjon
Joylari jannat ohirati obod boʻlsin.
   
11 авг 12:36:59
BXZ BXZ
Ёшу - кари футболчию футбол мухлисин калбида абадий мухрлан халк жамоаси Пахтакор .
   
11 авг 12:11:26
Азизбек Салимович
o`zbek futbol afsonalari hamisha qalbimizda ular samoda porlaydi
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика