RU

Последние новости

21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  0 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 21:00Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  7 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  37 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  12 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  6 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  3 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0

Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди Новости

Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди

Кейинчалик бу ишни амалга оширган жамоа мураббийи узр сўради ва бўлажак ўйинда иштирок этмаслигини айтди.

Канада аёллар терма жамоаси бош мураббийи Беверли Пристман ўз жамоасининг Янги Зеландияга қарши Олимпиада ўйинларининг дастлабки турида иштирок этмайди, чунки унинг ёрдамчиси Жасмин Мандер ва "аккредитациядан ўтмаган таҳлилчи" Жозеф Ломбарди рақиб жамоа машғулот ўтказаётган майдон устидан дрон учирганликда айбланиб, ўз мамлакатига жўнатиб юборилган.

Янги Зеландия олимпия қўмитаси воқеа ҳақида полиция ва Халқаро Олимпия қўмитасига хабар йўллаган. ФИФА мазкур ҳолат бўйича интизомий чоралар кўришини маълум қилди.

Канада Олимпия қўмитаси икки нафар ходимни жамоадан четлаштириш чораларини кўрганини айтди.

43 ёшли Ломбарди душанба куни Сент-Этьен шаҳридаги Янги Зеландия машғулот майдони устида дрон учиргани учун саккиз ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Канада терма жамоаси бош мураббийи Пристман ўз баёнотида пайшанба куни Янги Зеландияга қарши ўйинда "ихтиёрий равишда иштирок этмасликка" қарор қилганини айтди.

"Бутун жамоамиз номидан, биринчи навбатда, Янги Зеландия футболчилари ва ходимларидан ҳамда Канада жамоаси ўйинчиларидан узр сўрайман. Бу бизнинг жамоамиз томонидан қўллаб-қувватланадиган қадриятларни акс эттирмайди", деди Пристман.

Эслатиб ўтамиз, "А" гуруҳидан ўрин олган Канада — Янги Зеландия учрашуви соат 20:00 да бошланди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика