RU

Последние новости

18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  0 17:57Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов тайёр"  0 17:45"Тоттенхэм" ҳужумчисини сотиш ниятида  0 17:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:18Фойт, Чуамени, Беллингем, Симеоне... Ла Лига 10-тур рамзий терма жамоаси  0 16:40"Ювентус" "Челси" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 16:08"Бавария" Кейнга ўринбосар топиб қўйди  0 15:31Чуамени: "Ямалнинг ишлари "Эл Класико"га ҳарорат қўшди"  3 15:03Тез орада ишдан бўшаши кутилаётган АПЛ мураббийлари (ТОП-5)  6 14:35Мухлислар норози бўлиши аниқ: АПЛ узоқ йиллик анъанасини бузишга тайёрланмоқда  2 14:05Рэтклифф Левандовскининг МЮга ўтишига тўсқинлик қилган  2 13:37Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди  5 13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  8 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  2

ЎзПФЛ "Бухоро" - "Андижон" ва "Хоразм" - "Динамо" учрашувлари қаерда бўлишини маълум қилди Новости

ЎзПФЛ "Бухоро" - "Андижон" ва "Хоразм" - "Динамо" учрашувлари қаерда бўлишини маълум қилди

ЎзПФЛ матбуот хизмати Суперлиганинг 12-тури доирасидаги икки ўйин ўтказиладиган стадион номларини тасдиқлади.

Унга кўра, "Бухоро" Самарқандда "Андижон"га қарши ўйинни мезбон сифатида ўйнайди. Баҳс 13 июнь куни соат 20:00да старт олади. 

"Хоразм" - "Динамо" ўйини эса 15 июнь куни Жиззахда ўтказилади. Бу учрашув бошланиш вақти 20:00га белгиланган.

ЎзПФЛ ушбу вазиятга изох бериб ўтди:

"Хоразм" Суперлигага қайтган жорий мавсумидаги 6 та уй учрашувини бошқа шаҳарларда ўтказишига тўғри келди. Жумладан, клуб икки уй учрашувида рақибларини Тошкентдаги "Дўстлик" стадионида ва яна шунчасини Жиззахдаги "Сўғдиёна" стадионида қабул қилди. ОКМК ҳамда "Бунёдкор" клубларига қарши уй ўйинлари эса рақиби майдонида бўлиб ўтди.

Маълумки, Бухоро шаҳридаги стадионнинг ёритиш тизими билан боғлиқ муаммо ҳозирга қадар ҳал қилинмаган. Бунинг оқибатида "Бухоро" клуби Суперлиганинг жорий мавсумидаги 5 та уй учрашувидан 4 тасини Тошкентдаги "Жар" стадионида ва яна 1 та учрашувни рақиби "Бунёдкор" майдонида ўтказишига тўғри келди".

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика