"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"
16 фев 23:40
Новости
"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"
Бу сафар баҳсга Милан шаҳри мэри Жузеппе Сала аралашди.
Можаро нимадан бошланди?
Ўйиннинг 42-дақиқасида туринликлар ҳимоячиси Пьер Калюлю майдондан четлатилди. Вазиятда "Интер" аъзоси Алессандро Бастони рақиб билан тўқнашув бўлмаса-да, ўзини чиройли тарзда майдонга ташлади ва ҳакамни алдашга муваффақ бўлди. Бастони қизил карточкани худди гол ургандек нишонлагани эса туринликларнинг ғазабини қўзиди.
"Ювентус" афсоналарининг эътирози:
Джорджо Кьеллини: Ҳакамлар бошлиғи Жанлука Роккини истеъфога чиқишга чақирди.
Алессандро Дель Пьеро: "Интер" шундоқ ҳам кучли эканини ва бундай ноҳақ "ёрдам"лардан хурсанд бўлмаслик кераклигини таъкидлади.
Мэрнинг "зарбаси":
Милан мэри Жузеппе Сала "Интер" мухлиси эканини яширмаган ҳолда, Турин афсоналарига жавоб қайтарди:
"Бастони хато қилди, буни биламиз. Лекин фаолияти давомида "даҳшатли" симуляциялар ишлатган одамларнинг изоҳларини кўриб ҳайрон қолдим. Кьеллини ва Дель Пьеронинг симуляциялари акс этган кадрлар ҳали ҳам айланиб юрибди. Энди эса улар ўзларини "ахлоқ посбони"дек тутишяпти. Ижтимоий тармоқларда нафрат уйғотишдан олдин эҳтиёт бўлиш керак", — деди Сала.
Шунингдек, мэр Бастони ақлли йигит эканини ва қилган иши хато эканлигини ўзи ҳам тушуниб турганини қўшимча қилди.
Италияда "Дерби д'Италия" майдондан ташқарида ҳам давом этмоқда. Бу баҳслар ҳали бери тугамайдиган кўринади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии
Lekin tugʻri aytkan italya futbolini qotil kamandasidan uynagan karupsianerla xakamdan nolisa galatida))