RU

Последние новости

09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  1 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  3 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  12 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0

Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби июнь ойида 2 та халқаро мусобақада қатнашади Новости

Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби июнь ойида 2 та халқаро мусобақада қатнашади

Ҳиндистон терма жамоаси июнь ойида иккита халқаро мусобақада иштирок этади.

Игорь Штимац бошчилигидаги ҳиндлар 9-18 июнь кунлари 4 та терма жамоа иштирок этадиган "Intercontinental Cup" мусобақасида қатнашишади. Ҳиндистон, Ливан, Вануату ва Мўғулистон каби жамоалар қатнашадиган ушбу турнирга Ҳиндистоннинг Бубанесвар шаҳри мезбонлик қилади.

Ҳар бир жамоа учтадан ўйин ўтказади ва гуруҳда дастлабки икки ўринни олган жамоалар финалда тўқнаш келишади.

Мезбонларнинг тақвими
9 июнь: Ҳиндистон - Мўғулистон
12 июнь: Ҳиндистон - Вануату
15 июнь: Ҳиндистон - Ливан




21 июндан Ҳиндистоннинг Бенгалуру шаҳрида "SAFF Championship" (Жанубий Осиё футбол Федерацияси) мусобақаси старт олади. Унда жами 8та давлат терма жамоаси иштирок этади.

Ҳиндистон "А" гуруҳида Кувайт, Непал ва Покистон билан куч синашади. Иккинчи гуруҳдан Ливан, Мальдив ороллари, Бутан ва Бангладеш жой олган.

Мезбонларнинг тақвими:
21 июнь - Ҳиндистон - Покистон
24 июнь - Ҳиндистон - Непал
27 июнь - Ҳиндистон - Кувайт

Ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни олган жамоалар ярим финалга чиқади. Ярим финал 1 июль, финал эса 4 июль кунига белгиланган.

Маълумот учун, "SAFF Championship" мусобақаси бунга қадар 13 марта ўтказилган ва 8 марта Ҳиндистон чемпионликка эришган. 2 марта Мальдив ороллари, 1 мартадан Бангладеш, Афғонистон ва Шри Ланка ғолиб бўлган. Лекин олдинги мусобақаларда Кувайт ва Ливан терма жамоалари иштирок этишмаганини ҳам таъкидлаш лозим.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика