RU

Последние новости

21:13Туркия. Турғунбоев "Антальяспор" - "Сивасспор" баҳсини захирада бошлайди  0 20:47Ортиқхўжаев истаган "Пахтакор" шуми?  4 20:21"Энг зўр-2024". Йилнинг энг яхши футболчиси ким бўлади?  28 20:11"Энг зўр-2024". Йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  6 19:57Родриго муддатидан аввал майдонга қайтади  0 19:40Ўзбекистоннинг ҳозирги терма жамоаси тарихдаги энг кучлисими? Сервер Жепаров жавоб берди  38 19:24"Энг зўр-2024". Аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи, Ўзбекистоннинг энг яхши аёл футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди  2 18:58Флик Ямаль қачон майдонга қайтишини маълум қилди  0 18:30Беллингем: "Мбаппе ўзининг даражаси туфайли "Реал"да жуда катта босим остида"  34 18:08Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида "Чиғатой"ни мағлуб этди  0 17:50Ван Дейк "Реал"нинг қизиқишлари ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  5 17:26Умарали Раҳмоналиев: "Рубин" ЦСКАга жанг таклиф қилади"  1 16:59АПЛ ва Бундеслига клублари "Ипсвич" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:37Мессининг рафиқаси футболчининг туғилиб ўсган шаҳридаги деворий суратни кўрсатди  20 16:17ЎзПФЛ делегацияси "ФарДУ" клубида лицензиялаш талаблари бажарилиши юзасидан ўрганиш олиб борди  1

Ўзбекистоннинг ҳозирги терма жамоаси тарихдаги энг кучлисими? Сервер Жепаров жавоб берди Новости

Ўзбекистоннинг ҳозирги терма жамоаси тарихдаги энг кучлисими? Сервер Жепаров жавоб берди

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ сардори Сервер Жепаров "Тўраев финти" ("Финт Тураева") подкастида ҳозирги Ўзбекистон терма жамоасини аввалгилари билан солиштирди.

- Назаримда, ҳозирги терма жамоа тарихдаги энг кучлиси эмас. Шубҳасиз, энг кучлилардан биридир, лекин энг кучлиси эмас. Бизда аввалги йилларда жуда кучли терма жамоалар бўлган.

- Унда нима учун Ўзбекистон терма жамоасининг олдинги авлодлари жаҳон чемпионатига чиқа олмаган?

- Ҳозир жаҳон чемпионатига йўлланмалар сони кўпайган. Бундан ташқари, қайси гуруҳга тушганимизни ҳам ҳисобга олиш керак. Илгари биз жуда кучли корейсларга ва Австралия терма жамоасига дуч келардик.

- Ҳозирги терма жамоа олдингиларига нисбатан нимаси билан кучлироқ?

- Ҳозир бизда легионерлар кўпроқ. Чет элда қанча кўп футболчи ўйнаса, терма жамоа учун шунча яхши. Бироқ "хорижий чемпионатлар" турлича бўлиши мумкинлигини англаш керак. Масалан, Малайзия ва Таиландни олдинга қўйилган қадам деб ҳисоблаш қийин. Бу мамлакатлар ФИФА рейтингида биздан пастроқда жойлашган. Футболчи ушбу спорт тури кучлироқ бўлган жойларга — Европанинг топ-5 лигаси, Россия, Туркияга бориш керак.

- Ўзбекистоннинг энг яхши терма жамоаларини авлодлар бўйича тартиблаб бера оласизми? Даврларни таснифлашда жаҳон чемпионатига саралаш даврини мўлжал қилиб олишингиз мумкин.

- Ҳозирги терма жамоани учинчи ўринга қўярдим. Иккинчи ўринга, менимча, 2014 йилги жаҳон чемпионатига саралаш босқичида қатнашган авлодни лойиқ кўрарди, у жамоада Кападзе, Гейнрих, Аҳмедов, Исмоилов, Денисов, Шацких, Нестеров каби номлар бор эди. Биринчи ўринга эса 2006 йилги терма жамоа муносиб. Булар - Кошелев, Карпенко, Фёдоров, Ширшов, Акопянц, Шацких. Дарвозада Нестеров билан Сафонов бор эди, ўшанда Миржалол Қосимов ҳам ўйнарди.


Сервер Жепаров иштирокидаги "Тўраев финти" подкастининг тўлиқ версиясини (рус тилида) қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:


Рейтинг: +8   

Комментарии

+1   
29 ноя 21:35:06
TEMUR
Ответ на комментарий пользователя Saydullayev Nurmuhammad
Eng kuchlisi 2011 Osiyo chempionatida oʻynagan tarkib agar jahon chempionatiga chiqsa usha kuchli boladi keyin
Avstralyadan 6 ta yegan tarkibmi
+1   
29 ноя 21:03:08
pakhtakor PESS 2020
Ответ на комментарий пользователя Forrest Gump
Hozirgi jamoani 3-o’ringa qo’yilishi xato. Babayanni termasi Katanesdan kuchliroq edi. Munosiblar chaqirilmayapti, esimda Abramov paytida Rossiya 2-ligasida o’ynab yurgan Sanjar Tursunovni chaqirtirilishiga erishgan edik (muxlislar va jurnalistlar). Lekin Superligada yaxshi o’ynavotgan o’yinchilarni, Koreyadagi Ikrom Aliboyevni qancha gapirsak ham, yozsak ham katanes bir tiynga ilmayapti
Катанец кор кормидида бродар. Мурабийликга сертификати ек. Кеинги сафар сиз зборнига мурабий болин
+1   
29 ноя 20:59:25
1994 Nurafshon
Ответ на комментарий пользователя Anonim.nukus
Жепаров тохтаниёз отанинг колбасасинр епти, хозирги состав енг кучлиси. Химояга ишонч бор, Хусанов, олдин Хусановдек химоячи курмадим рости, марказга ишонч бор сабаби номзодлар етарлича, хужумда хам Шома бор ишонч бор.
100 фоиз тугри айникса химоя хеч качон бизда бу даражада кучли булмаган яни олдинги даврларда Анзур Исмоилов ва Бахтиер Ашурматов деган химоячилар булган улар доимо кучли жамоалар билан уйинларда савияси билиниб колган.
+1   
29 ноя 20:42:31
Saydullayev Nurmuhammad
Eng kuchlisi 2011 Osiyo chempionatida oʻynagan tarkib agar jahon chempionatiga chiqsa usha kuchli boladi keyin
+1   
29 ноя 20:41:34
Санжар
А. Поляков, Даврон Файзиев, О. Пашинин, А, Деонисев, Н.Ширшов, М. Косимов, А. Маминов, А. Акопянц. М. Шацких, Л. Кошелев, Ж. Ирисметов, А. Солиев манимча шу авлод энг кучлиси эди. Проста нормалный тренер бумаган.
+1   
29 ноя 20:35:30
Botirali Vakhidov
Менимча энг зўри хозирги ва 2011 Қатардагиси иккаласини орасида почти фарқ йўқ. Мен мустақилликдан бери термани ўйинларини кўриб бораман. Осиё ўйинларидаги терма бизники эмасди. Ундан сўнггилари бизники. Бу саралашда албатта чиқамиз ЖЧ га. Ўринлар сони бу ерда аҳамиятга эга эмас.
+1   
29 ноя 20:34:46
Абдурахмон Вахобов
Ответ на комментарий пользователя Mahmud Ttww
Энг кучли терма 1994 йилги Осиё ўйинлари чемпиони бўлган.
Мана бу гап айни хакикат.
+1   
29 ноя 20:34:13
Liverol Motor Oil
Агар шу авлод ЖЧга чиқса шубхасиз энг кучли авлод шу булади.
Сервер негадур ичиқоралик билан жавоб берибти.
Вақтида узи хам хеч нимани қойил қилмаган,пул учун Бунёдкордан Локомотивга сакраб юрган оддий бир раққос эди.
Хеч қачон ута кучли булган "улим гурухига" тушмаганмиз,бир сафар Хитой,кейингисида Бахрайн каби жамоаларга йулланмани топширганмиз.
Сурия каби жамоалардан тарсаки еб қолиб кетганмиз.
Хозирги гурух хам деярли уша даврдаги рақиблар каби.
Қатар Осиё чемпиони.
Эрон бу Эрон.БАА хам умуман чакки эмас.
Йулланмалар эса халиям уша,камида иккинчи уринни олиш керак.
+1   
29 ноя 20:26:43
Mahmud Ttww
Энг кучли терма 1994 йилги Осиё ўйинлари чемпиони бўлган.
+1   
29 ноя 20:22:34
Forrest Gump
Ответ на комментарий пользователя Azamat Turgunov
Aliboyev koreyani qaysi klubida oʻynidi, nimanidir qoyillatganini xich kormagaman faqat OCHl da markazdan gol urudi
Jalol An-Nasrdan haydalganidan keyin yarim yildan ko’proq jamoasiz qolib ketdi. O’shandayam bu katanes uni chaqiraverdi. 2023-yil 8-maydan 2023-yil 29-maygacha rasman jamoasiz qoldi va maydonga tushmadi. Bu vaqda Ikrom Aliboyev K-ligada 15 ta o’yinda maydonga tushgan (orada tanaffus bilan). Lekin baribir Jalol chaqirilaverdi, Ikrom esa yo’q.
+1   
29 ноя 20:18:30
=JAGUAR=
Мен учун 2011 энг зўри!!!
+1   
29 ноя 20:18:16
Sodiq Nazarov
Ҳозирги вақтда МТЖ га муносиб бир нечта футболчилар чақирилмаяпти Катанец бошида рўйхатга кириб олган ёки киритилган футболчилар билан ишлаяпти у деярли бошқа футболчиларга эътибор қилмаяпти. Масалан Элдор билан Отабекни ўрнини оддий Ш. Кореяга қарши ўйинда тўлдиради олмади Элдорни ўрнини босадиган ҳужумчи йўқ Отабекни ўрнига тушган футболчида жамоага киришиб кетиш кўринмади
Менимча ҳозир МТЖ га номзодлар аввалги йилларга нисбатан анча кўп фақат аввалроқ кўпчиликни синовдан ўтказиб олиш мумкин эди
+1   
29 ноя 20:12:56
Azamat Turgunov
Ответ на комментарий пользователя Forrest Gump
Hozirgi jamoani 3-o’ringa qo’yilishi xato. Babayanni termasi Katanesdan kuchliroq edi. Munosiblar chaqirilmayapti, esimda Abramov paytida Rossiya 2-ligasida o’ynab yurgan Sanjar Tursunovni chaqirtirilishiga erishgan edik (muxlislar va jurnalistlar). Lekin Superligada yaxshi o’ynavotgan o’yinchilarni, Koreyadagi Ikrom Aliboyevni qancha gapirsak ham, yozsak ham katanes bir tiynga ilmayapti
Aliboyev koreyani qaysi klubida oʻynidi, nimanidir qoyillatganini xich kormagaman faqat OCHl da markazdan gol urudi
+1   
29 ноя 20:10:29
Odilbek Abdushukurov
Bu intervyuni ham 10 ga bo‘lib chiqarasizlar shekilli.
+1   
29 ноя 20:06:51
Forrest Gump
Hozirgi jamoani 3-o’ringa qo’yilishi xato. Babayanni termasi Katanesdan kuchliroq edi. Munosiblar chaqirilmayapti, esimda Abramov paytida Rossiya 2-ligasida o’ynab yurgan Sanjar Tursunovni chaqirtirilishiga erishgan edik (muxlislar va jurnalistlar). Lekin Superligada yaxshi o’ynavotgan o’yinchilarni, Koreyadagi Ikrom
Aliboyevni qancha gapirsak ham, yozsak ham katanes bir tiynga ilmayapti
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика