RU

Последние новости

15:12Про лига. “Арал” – “Машъал”. Асосий таркиблар маълум  0 14:59БААни уйда илк бор таслим қилдик ва мундиал сари яна бир қадам ташладик ГАЛЕРЕЯ  0 14:35"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топди  0 14:11Икки дарвозабонга бир қўлқоп, дўмбира, Шейкин, "Хиросима-94" хотиралари - ўзбек футболида теша тегмаган гаплар  1 13:40Расмий хабар: Тухель - Англия бош мураббийи  5 13:12ЖЧ-2026 саралашининг 4-тур рамзий жамоасига Ўзбекистон ва Қирғизистондан икки нафардан футболчи киритилди  8 12:51Расмий хабар: Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда боради  17 12:34Суперлиганинг 21-турига тайинланган расмийлар. Водий дербисида водийлик ҳакам   1 12:15Месси Али Дайидан ўтиб кетди. Олдинда фақат Роналду бор  5 11:50Хиросимадаги чемпионликка 30 йил тўлди ёхуд Бишовец ва Лобановский нималар деган эди? Футболчилар қанча мукофот пули олишган?  12 11:35We Global Football: Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти Австралиядан юқори  18 11:15Тарихий ғалаба қўлга киритилган, "оқ бўрилар"нинг ови бароридан келган Ўзбекистон - БАА учрашувидан 10 та факт  8 10:47Про лига. Бугун 23-тур баҳсларига старт берилади  3 10:02ФИФА рейтинги. Ноябрь ойида Саудия Арабистонидан ўтиб кетамиз  18 09:25Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  23

⚡️ Ўзбекистонлик 2 футболчи XXI асрда миллий чемпионатларда энг кўп гол урган тўпурарлар рўйхатидан жой олди. Пешқадам – Роналду, Месси эса иккинчи Новости

⚡️ Ўзбекистонлик 2 футболчи XXI асрда миллий чемпионатларда энг кўп гол урган тўпурарлар рўйхатидан жой олди. Пешқадам – Роналду, Месси эса иккинчи

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерация (IFFHS) 21 асрда миллий биринчиликлар (юқори дивизионлар)да энг кўп гол урган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Унда етакчи сифатида Криштиану Роналду қайд этилди. 37 ёшли форвард ҳисобида 498 та гол мавжуд. Роналду Португалия, Англия, Испания ҳамда Италия чемпионатларида ҳаракат қилган. Ундан кейинги ўринлардан Лионель Месси ҳамда Златан Ибрагимович жой олди.

Топ-10 эса қуйидагича:

1. Криштиану Роналду – 498 та гол;

2. Лионель Месси – 487;

3. Златан Ибрагимович – 392;

4. Луис Суарес – 364;

5. Роберт Левандовски – 357;

6. Николас Муньос – 328;

7. Александар Журич – 304;

8. Хосе Альфредо Кастильо – 289;

9. Али Ашфақ – 288;

10. Мартин Камбуров – 287.

Шу билан бирга рейтингда ўзбекистонлик икки футболчи ҳам бор ва улар 200+ гол урган 89 футболчидан пастроқда жойлашишган. “Темирйўлчи”, “Машъал”, “Насаф”, “Нефтчи”, “Бунёдкор”, “Андижон” ва “Истиқлол” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган Анвар Бердиев XXI асрда 164 та гол урган ва у бу борада Руд Ван Нистельрой (159 гол), Алессандро дель Пьеро (152) каби футболчилардан юқорироқда турибди. Шунингдек, Бердиев ХХ асрда миллий чемпионатда 61 та гол ургани кўрсатилган.

Бундан ташқари, тўпурарлар қаторида Зафар Холмуродовнинг номи ҳам бор. Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси “Ҳисор, “Насаф”, “Машъал”, “Динамо”, “Хоразм”, “Олмалиқ” каби жамоаларда тўп тепган. У 21 асрда 151 та, ўтган асрда эса 49 та гол урган, умумий голлари сони 200 талиги кўрсатилган.

Маълумот ўрнида, Анвар Бердиев Ўзбекистон чемпионатида 505 ўйинда қатнашиб, умумий 225 та гол урган ва у бу борада рекордчи ҳисобланади. Зафар Холмуродов 200 та гол билан кейинги ўринда бўлса, кучли учликка Шуҳрат Мирхолдиршоев якун ясаган – 194 та гол.

IFFHS. Ўзбекистоннинг уч клуби 2022 йилги рейтингдан ўрин олди. “Барса” 20-ўринда, Роналдунинг жамоаси эса топ-500'да ҳам йўқ

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика