RU

Последние новости

23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  6 22:44ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  16 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  14 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  4 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  61 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  3

Ўзбекистонда биринчи аёллар футбол мактаби очилди Новости

Ўзбекистонда биринчи аёллар футбол мактаби очилди

Бугун Қаршидаги "Геолог" спорт мажмуасида "Севинч" аёллар футбол мактаби очилиш маросими ҳамда "FIFA womenʼs football campaign" фестивали бўлиб ўтди.

Футбол мактаби очилиш маросимида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Равшан Сайфитдинович Эрматов, Ўзбекистон футболчилари уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев тадбир меҳмони сифатида иштирок этишди. 

Очилиш маросимида дастлаб Равшан Эрматов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан футболга катта эътибор қаратилаётгани ва буни натижаси ўлароқ вилоятимизда катта ҳажмда ишлар амалга оширилганини эътироф этди ва бунинг учун Қашқадарё вилояти раҳбарияти хусусан "Шўртан газ-кимё мажмуаси" раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. 

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев ҳам Қашқадарёда футбол учун яратилаётган шарт-шароитлар билан бошқа вилоятларга ҳам ўрнак бўлаётганини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда "Насаф" ва "Севинч" жамоалари президенти Шуҳрат Асланов ҳам сўзга чиқиб, "Севинч" жамоаси ўзбек футболида ўз ўрнига эга жамоа эканлигини, бу жамоа ўзбек аёллар футболи учун муҳим ўрин эгаллаганини, бу олиб борилаётган ишлар ўзбек футболи келажаги учун амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди. 

Футбол мактаби очилишида "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва Марко Станоевич ҳам бўлғуси футболчиларга омад тилашди.

"Севинч" аёллар футбол мактаби 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу даргоҳда юртимизнинг турли чеккаларидан истеъдодларни жалб қилинади. Маҳаллий футболчилар эса машғулотларга уйларидан қатнашади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика