RU

Последние новости

20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  0 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  5 20:21АПЛ. "Арсенал" – "Тоттенхэм": Инкапье, Эзе, Мерино, Дансо ва Қудус асосийда!  2 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  2 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  7 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  3 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  11 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  14 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  6 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3 15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  2

Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси Новости

Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаётган Grassroot конференцияси олдидан AFC Special Elite Youth Football Awards 2025 маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ташкил этиб келинаётган U-19 чемпионати Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси деб эътироф этилди. Мукофотни ОФК бош котиби ўринбосари — Шин Ман Гил Лиганинг Мусобақаларни ўтказиш бўлими бош мутахассиси, U-19 чемпионати менежери — Қудратбек Мадраимовга топширди. Совринни топшириш маросими чоғида айни дамда Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сафидаги аксарият футболчилар айнан ушбу мусобақада шаклланганини алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мазкур нуфузли мукофот ҳар йили мунтазам равишда топширилади. Сўнгги икки йил давомида бу совринга Япониянинг турли ёш тоифаларидаги лигалари сазовор бўлган эди. Жорий йилда эса ушбу мукофот Ўзбекистон U-19 чемпионатига насиб этди.  

Танловда ғолибни аниқлашда бир қатор мезонлар — мусобақа ташкилотчилиги, йил давомида ўтказилган ўйинлар сони, инфратузилма даражаси, ҳакамлик сифати, мураббийларнинг малакаси ҳамда сўнгги йилларда мазкур чемпионатдан етишиб чиққан профессионал футболчилар сони инобатга олинди. Юқоридаги кўрсаткичлар бўйича U-19 чемпионати Осиёда тенгсиз деб топилди.

Маълумот учун, айни кунларда U-19 чемпионатининг плей-офф ўйинлари марказлашган ҳолда Тошкентдаги "Жар" стадионинг захира майдонида ўтказилмоқда. Финал учрашувига эса "Жар" стадионининг асосий майдони мезбонлик қилади. Бундан ташқари, ўзбек футболи иқтидорларининг энг катта бозори ҳисобланган мусобақанинг кучли футболчилари иштирокидаги баҳслар Лиганинг замонавий кўчма телевизион станция воситасида жонли эфирда Лиганинг YouTube'даги расмий саҳифаси орқали юқори сифатда намойиш этилмоқда.

Рейтинг: +8   

Комментарии

+1   
11 ноя 15:19:45
Rustam Ruziyev
Табриклаймиз
   
12 ноя 20:15:21
PFK HAQIQAT
Mashal va Nasaf.
Paxtakor va bunyodkor
Yarim final
   
11 ноя 21:07:55
Мирзаев Б
Табриклар...
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика