U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Европа жамоаларига фақат бир марта ютқазган
08 ноя 12:33
Новости
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Европа жамоаларига фақат бир марта ютқазган
Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлари Ирландияга қарши баҳс олиб боради. Ўзбекистон терма жамоаси олдинги U-17 мундиалларида Европа қитъаси вакиллари билан 4 марта тўқнаш келган экан.
2011 йил Мексикада ўтган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Чехия 2:1 ҳисобида таслим этилган. 2013 йил БАА яшил майдонларида ўтган мусобақада ўсмирларимиз гуруҳда Хорватияни худди шу ҳисобда мағлуб этишган. 2023 йил Индонезияда ташкил этилган мундиал нимчорак финалида Англия ўсмирларидан устун келганмиз ва инглизлар уйига кетишган. Чорак финалда эса Франциядан 0:1 ҳисобидаги аламли мағлубиятни қабул қилиб олганмиз.
2011 - Ўзбекистон - Чехия 2:1 (Голлар: Тимур Ҳакимов, Аббос Махситалиев)
2013 - Ўзбекистон - Хорватия 2:1 (Голлар: Жамшид Болтабоев, Дуже Калета-Кар (автогол)
2023 - Ўзбекистон - Англия 2:1 (Голлар: Амирбек Саидов, Лазизбек Мирзаев)
2023 - Ўзбекистон - Франция 0:1
2025 - Ўзбекистон - Ирландия ?:?
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии