RU

Последние новости

22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  0 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  0 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  35 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  4 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  29 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  9 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  14 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Сергей Чигодаев: "Мухлисларни CAFA U-17 кубоги финалига таклиф этамиз" Новости

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Сергей Чигодаев: "Мухлисларни CAFA U-17 кубоги финалига таклиф этамиз"

Эронга (4:2) қарши ўйиндан сўнг Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Сергей Чигодаев Championat.Asia мухбири Николай Егоричевга интервью берди.

- Ўйиндан кейинги одатий савол: ўтган ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
- Жуда оғир ўйин. Одатдагидек, ўйинни ёмон бошлаяпмиз. Аввал ўзимизга қийинчиликлар туғдирамиз, кейин эса улардан чиқиб кетамиз. Яхшиямки, йигитлар йиғилиб, нималарга қодир эканликларини иккинчи бўлимда кўрсата олишди. Биринчи бўлимда ҳам ўйинни назорат қилган бўлсак-да, вазиятлардан фойдалана олмадик. Танаффусдан кейин рақиб анча чарчаб қолди, биз бир нечта ўзгаришларни амалга оширдик, ўйинни ўзгартирдик ва ўз имкониятларимиздан фойдалана олдик.

- Жамоа ўйинларни ёмон бошлади дедингиз. Эрон билан ўйинда ҳам, Қирғизистонга қарши аввалги учрашувда ҳам шундай бўлганди. Сизнингча, бу нима билан боғлиқ?
- Биз буни аниқлашга ҳаракат қиляпмиз. Жамоага дастлабки дақиқалардан эътиборни жамлаб ўйнаш, диққатни йўқотмаслик кераклигини тушунтирамиз. Лекин болалар ҳали ёш - катта эҳтимол билан муаммо айнан шу билан боғлиқ. Уларда ўйин бошиданоқ керакли тарзда ўйнаш учун ҳали тажриба ва маҳорат йўқ. Шу жиҳат устида ишлаймиз.

- Эрон билан ўйинда жамоангиз жуда кўп вазиятлар яратди, аммо 75-дақиқагача тўп дарвозага кирмади. Бу реализациядаги муаммоларми ёки шунчаки омадсизликми?
- Барибир гол уришимизга ишончим комил эди. Йигитлар катта иштиёқ билан ўйнашаётгани кўриниб турарди. Қаердадир ҳақиқатан ҳам шундай бўладики, омад келмайди, тўп дарвозага кирмайди. Аммо ўйиндан кўриниб турибдики, биз Эрондан яхшироқмиз.

- Эрон терма жамоаси ҳақида нима дейсиз? Жамоа ушбу турнирда мағлуб бўлди - Қирғизистон ва Ўзбекистонга ютқазиб, гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.
- Эронни Қирғизистонга қарши ўйинда кўриб чиқдик. Ўша ўйинда эронликлар бутунлай бошқача ҳаракат қилишди: кўпроқ тўпни ушлаб туришди, кўпроқ "пастдан" ўйнашди. Айтиш мумкинки, кўпроқ футбол ўйнадик, қандайдир комбинациялар яратишга ҳаракат қилдик. Биз билан ўйинда Эрон терма жамоаси таркибида узун паслар кўпроқ бўлди. Ҳимоячиларимиз бироз саросимага тушиб, ўйин бошида орқадан тўп ташлашлардан сўнг иккита тўп ўтказиб юборишди. Аммо, умуман олганда, Эрондан кўпроқ нарса кутишган эди, албатта. Бу Осиё футболининг флагманларидан бири. Агар биз ғалаба қозонган бўлсак, демак, биз яхшироқ эдик.

- Эрон терма жамоаси футболчиларининг майдонда интизом борасида қандай ҳаракат қилганига нима дейсиз? Улар жуда кўп йиқилишди, ҳакамлар билан баҳслашишди.
- Қирғизистон билан ҳам шундай бўлган. Биз йигитларни эронликларнинг провокацияларига учмасликлари ҳақида огоҳлантирдик. Балки уларга ёшлигидан ўргатишаётгандир ёки бу уларнинг қонида бордир. Аммо бу футболга чирой бағишламайди ва биз футболчиларимизда бундай нарсаларни маъқулламаймиз.

- Финалда нималарни кутяпсиз? Рақиб - Тожикистон терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?
- Эронга қарши ўйин олдидан Тожикистон терма жамоасининг Афғонистонга қарши ўйинини стадиондан бироз томоша қилдик. Кўриниб турибдики, Тожикистон жамоаси жуда яхши тайёргарлик кўрган, бир нечта йигитлар U-17 Осиё Кубогида қатнашган. Умуман олганда, Тожикистон ёшлар ва ўсмирлар даражасида яхши ўйин кўрсатмоқда. Ўша U-17 Осиё Кубогида Тожикистон ажойиб кўринди, чорак финалда Жанубий Кореяга қарши яхши ўйнади ва ҳатто кореяликларни мағлуб этиши мумкин эди. Айтиш мумкинки, Тожикистонда ҳозир "футбол буми" давом этмоқда, сўнгги йилларда жуда кўпайиб кетди. Тожикистон терма жамоасини яна бир бор яхшилаб таҳлил қиламиз, финалга тайёргарлик кўрамиз. Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларни CAFA U-17 кубоги финалига таклиф қилмоқчиман. Йигитлар қўллаб-қувватланса, анча ёқимли ўйнашади, янада кўпроқ ҳаракат қилишади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика