RU

Последние новости

16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  1 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  79 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1

"Ўзбекистон терма жамоаси ўйинида камчиликлар бўлди" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев Новости

"Ўзбекистон терма жамоаси ўйинида камчиликлар бўлди" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тадбиркор ва "Пахтакор" жамоаси президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Лолазор" подкастида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубогидаги иштирокида кўрсатган ўйинлари хусусида тўхталиб ўтди.

Ортиқхўжаевнинг сўзларига кўра, нимчорак финалда Таиланд ўзбекистонликлар кутмаган ўйинни кўрсатган.

"Биз кутмаган Таиланд бўлиб чиқди. Улар ҳақиқатдан жиддий тайёрланган. Аввалги Таиланд эмас улар, футболи ривожланган. Австралия билан эса жуда яхши ўйин бўлди. Лекин ўйинларимизда камчиликлар бор", – дейди у.

Тадбиркор кўрсатилаётган ўйинларда "ўзбекона ўйин" борлигини айтган.

"Аввалги ўйинлардан ўзгариш йўқ. Тўғри, темп бор, ёшлар етишиб чиқяпти. Лекин янги ўйин стили йўқ. Ният қиламиз, чемпион бўлишсин. Ҳар доим ниятимизни юқори қиламиз, лекин фактлар буни (қийналишни – таҳр.) кўрсатиб турибди", – деган Ортиқхўжаев.

Изоҳ: Подкаст муаллифларининг билдиришича, суратга олиш ишлари 2 февраль, яъни Ўзбекистоннинг Қатарга қарши ўйинидан аввал ўтказилган. Шу боис Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг фикрлари Қатар билан ўйиндан аввалги фикрлар ҳисобланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика