RU

Последние новости

21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  0 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  18 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  5 20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  10 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  3 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  9 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  11 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17

Ўзбекистон Суперкубоги. Питер Хюистра: "Насаф" кучли прессинг қилганида ҳам йигитларимиз яхши ўйнашди" Новости

Ўзбекистон Суперкубоги. Питер Хюистра: "Насаф" кучли прессинг қилганида ҳам йигитларимиз яхши ўйнашди"

Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги "Пахтакор" - "Насаф" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра иштирок этди.




Питер Хюистра: - Кубокни ютиш ҳамиша ёқимли. Биринчи расмий ўйин учун жамоалар яхши футбол кўрсатишди. Натижа ижобий бўлганидан хурсандмиз.

- Ўйин давомида Эрен Дердийок жароҳат олди ва алмаштирилгач Черан ҳужумга ўтди. Мавсум давомида ҳам шундай бўладими ёки Дердийокнинг ўрнини тўлдира оладиган ҳужумчи борми?
- Кейинги ўйин 10 март куни, умид қиламизки Дердийок кейинги баҳсда бизга ёрдам беради. Имкон борича таркибимизда бор футболчилардан фойдаланамиз. Бизда олдинда бир неча вариантлар бор. Унинг ўрнини тўлдириш имкониятига эгамиз. Чемпион бошлангунча балки янги футболчи олармиз, агар бундай бўлмаган ҳолда бор имкониятлардан фойдаланмиз. Мавсум давомида буни намойиш этишга уринамиз.

- Ғалаба билан табриклаймиз! "Пахтакор" қачон ОЧЛда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя олади? Жамоанинг потенциали қандай?

- Мавсум олдидан таркибни кучайтиришга интилдик, тан олиш керак кўплаб футболчилар кетишди. Таркибда бор футболчилар билан мавсум давомида барча мусобақаларда ғолиб чиқишга интиламиз. Барча футболчиларни жипслаштирган ҳолда ғалабаларга интиламиз.

- Ўйин бошида "Насаф" жамоаси прессинг орқали "Пахтакор"ни шошириб қўйди...
Питер Хюистра:
- Жамоалар рақибнинг кучли тарафларини зарарсизлантиришга интилади. Рақиб ҳам шундай қилишга уринди. Биз кейинроқ ташаббусни ўз томонимизга оғдирдик. Ўйинни назорат қилдик ва тартибли ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимда эса кўпроқ ҳудудлар юзага келди. "Насаф" кучли прессинг қилганида ҳам йигитларимиз яхши ўйнашди.


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика