RU

Последние новости

13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  6 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  16 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  17 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7

“Ўзбекистон” ўйингоҳи ФИФА стандартларига мос замонавий аренага айланди Новости

“Ўзбекистон” ўйингоҳи ФИФА стандартларига мос замонавий аренага айланди

2021 йилги мавсумда илк бор Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган “Турон” футбол клубининг уй ўйингоҳи ҳисобланадиган «Ўзбекистон» аренаси ФИФА стандартларига мос холга келтирилди.

Хусусан ўйингоҳда 4х8 м ўлчамда улкан “UZLED” электрон монитори ҳамда  ёруғлик даражаси 2000 люкс бўлган “Philips” светодиод ёритиш тизимлари ўрнатилди, шунингдек 3500 ўринли қўшимча трибуналар қуриб битказилди.


Мўжазгина Ўзбекистон туманининг Яйпан шаҳарчасида олиб борилаётган ушбу бунёдкорлик ишлари «Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш» шиори остида жами 45 кун давомида қуриб битказилди. Муҳтарам президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан олиб борилаётган эзгу ислоҳотлар самараси натижасида бугунги кунда юртимизнинг барча худудларида шу каби кўнгилочар масканлар, спорт объектлари ва муҳташам бинолар қад ростламоқда.



Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзод Юлдашевларнинг бевосита қўллаб-қувватлашлари натижасида эндиликда Яйпан шаҳрида «Ўзбекистон» номи билан аталадиган замонавий спорт аренаси фойдаланишга топширилди.



Ўйингоҳ худудида футбол учрашувларини томоша қилиш учун ташриф буюрадиган мухлислар учун барча шароитлар яратилган. Хусусан «Турон» футбол клуби бренди акс эттирилган турли маҳсулотлар савдоси «TURON SHOP» дўкони тармоғи орқали ташкил этилмоқда.

«Турон» футбол клуби жамоаси қўллаб-қувватлаб турган барча мутасаддиларга ўз миннатдорчилигини изҳор қилади.

ЯНГИ ТАРИХ УЧУН ОЛҒА ТУРОН!

Рейтинг: +78   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика