RU

Последние новости

12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  3 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  15 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон ОТЖ - Миср ОТЖ - 3:2 Новости

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон ОТЖ - Миср ОТЖ - 3:2

Ўзбекистон ва Миср олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 16-дақиқасида Осама Жалол ўз жарима майдони ичида Миржаҳон Мираҳмадовни йиқитгани учун пенальти белгиланди. Исломжон Қобилов пенальтидан гол урди - 1:0. 

36-дақиқа. Нурилло Тўхтасиновнинг зарбасини дарвозабон бартараф этди. Биринчи тайм охирида Омар Салаҳнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади.

52-дақиқада мисрликларнинг навбатдаги ҳужумларидан сўнг, тўпни дарвозабон Умид Эргашев қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди. 55-дақиқада меҳмонларнинг яна бир хавфли ҳужумларини дарвозабон Умид Эргашев бартараф  этди.

58-дақиқада Бобир Абдухолиқов томонидан оширилган тўпни Азизжон Ғаниев 25 метрлар чамаси узоқликдан дарвозага аниқ йўллади - 2:0.

65-дақиқада Шароф Муҳитдиновнинг тўп узатишидан кейин Бобир Абдухолиқов бўш дарвозага гол урди - 3:0. 

82-дақиқада Аҳмад Ёсир ҳисобни қисқартирди - 3:1. 

90+4-дақиқада Муҳаммад Абдулсалом бурчак тўпида сўнг боши билан гол урди - 3:2. 

Ўйинда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.


Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон ОТЖ - Миср ОТЖ - 3:2
11 июнь, Наманган, "Марказий" стадиони.
Ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Иброҳим Исмоилов (барчаси Ўзбекистон).

Голлар: Исломжон Қобилов 17 пенальти, - 1:0. Азизжон Ғаниев 58, - 2:0. Бобир Абдихолиқов 66, - 3:0. Аҳмад Ёсир 82, - 3:1. Муҳаммад Абдулсалом 90+4, - 3:2.

Ўзбекистон ОТЖ: 1.Умид Эргашев, 2.Ислом Қобилов, 5.Дилшод Саитов, 6.Азиз Ғаниев (4.Абдулла Абдуллаев, 90+2), 7.Шароф Муҳитдинов, 8.Нурилло Тўхтасинов (17.Жасур Жалолиддинов, 83), 10.Бобир Абдихолиқов (9.Асадбек Собиржонов, 70), 11.Миржаҳон Мираҳмадов (13.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 90), 14.Аброр Исмоилов, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 22.Санжар Қодирқулов (3.Аббос Ғуломов, 75)
Захира: 12.Низомиддин Зиёвуддинов, 21.Умид Ҳамроев, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азиз Амонов, 18.Ҳусниддин Алиқулов, 19.Илҳом Алижонов, 23.Ойбек Бозоров

Миср ОТЖ: 23.Муҳаммад Собҳи, 2.Карим Яҳё (25.Аҳмад Саид, 46), 4.Осама Жалол, 6.Муҳаммад Собир (3.Муҳаммад Айман, 73), 8.Носир Маҳер, 11.Мустафо Муҳаммад, 17.АҲмад Рамазон, 18.Муҳаммад Содиқ (5.Муҳаммад Абдулсалом, 31), 19.Аммар Ҳамди, 22.Салаҳ Муҳсин, Муҳаммад Ғанан.
Захира: 1.Омар Валил, 16.Омар Салаҳ, 20.Имом Ашур, 7.Аҳмад Юсуф, 10.Аҳмад Ёсир, 14.Аҳмад Ҳамди, 15.Шериф Реда, 24.Носир Манси, 9.Омар Холид, 12.Акрам Тавфиқ.



Рейтинг: +55   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика