RU

Последние новости

01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  1 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  14 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  1 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  5 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  8 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  4 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  4

Ўзбекистон МТЖ ноябрда Африка қитъаси вакили билан баҳс юритиши мумкин Новости

Ўзбекистон МТЖ ноябрда Африка қитъаси вакили билан баҳс юритиши мумкин

Айни пайтда томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Жанубий Африка Республикасига қарши ўртоқлик ўйинида қатнашиши эҳтимоли мавжуд. 

ЖАР термаси бош мураббийи Хуго Брос сешанба кунги Ботсвана билан ўйиндан (1:0) кейин буни тасдиқлади.

"Биз 14 ноябрдан 20 ноябргача бирга бўламиз ва иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушамиз.

Айни пайтда музокаралар давом этмоқда. Умид қиламанки, биз Буркина-Фасо ва Ўзбекистонга қарши ўйнашга муваффақ бўламиз", – деди бельгиялик мутахассис.

Брос Буркина-Фасо ва Ўзбекистон идеал рақиблар бўлади, деб ҳисобламоқда. 

"Эҳтимол, биз Буркина-Фасо билан уйда ва Ўзбекистон билан эса Дубайда баҳс олиб борамиз".

Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец қўл остидаги миллий жамоамиз 20-27 сентябрь кунлари Жанубий Кореяда ташкил этган ўқув-машғулот йиғинида Камерун (2:0) ва Коста-Рика (1:2) билан баҳсда иштирок этди.

Олдинроқ Ўзбекистон ноябрда УЕФА вакили билан ўйнаши ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика