RU

Последние новости

23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  0 23:26Эрлинг Холанд Габриэлнинг бошига тўп улоқтирганидан афсусланмаслигини айтди  0 22:38Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 22:19Дисквалификация муддати қисқарган Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  3 21:38Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи  8 21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  4 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  9 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  5 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  6 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  1 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  1 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  25 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   9 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  6 17:39ПСЖда можаро: футболчилар Луис Энрикенинг тактикасидан норози  1

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи вафот этди Новости

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи вафот этди

Бу ҳақда Бразилиянинг globoesporte.globo.com сайти хабар бермоқда.

Убиражара Вейга да Силва 23 мартда COVID-19 туфайли бу ҳаётдан кўз юмди.

У 1955 йил 2 февралда Бразилиянинг Порту-Алегри шаҳрида туғилган. Шу ердаги Жисмоний тарбия олий мактабининг футбол йўналишида таҳсил олган. У мураббийлик фаолиятини Сан-Паулу штати жамоаларида бошлаган. Асосан, Бразилия А2 ва А3 Сериясининг клубларида ишлаган. "Операрио ПР"да фаолият олиб бориб, миллий эътирофга сазовор бўлган. Клуб унинг бошчилигида Бразилиянинг машҳур жамоаси "Палмейрас"ни Кубок баҳсларидан чиқариб юборган.

1997 йил кузида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасига таклиф қилинган ҳамда бош мураббий Александр Иванковнинг ёрдамчисига айланган. Шуниси эътиборлики, да Силва клубда бош мураббий ассистенти сифатида ишлаб туриб, ўша йилнинг октябрь ойи охирида Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган. Жамоа унинг бошчилигида Жаҳон чемпионати-98 саралаш босқичидаги сўнгги икки учрашувни ўтказган (Қозоғистон - 4:0 ва Бирлашган Араб Амирликлари - 0:0).

1998 йилнинг январь ойида "Бира Вейга" (унинг лақаби) "Пахтакор" бош мураббийига айланган. Тошкентликлар унинг раҳнамолигида 1992 йилдан бери биринчи марта Ўзбекистон чемпиони бўлган.

Да Силва бунга параллел равишда терма жамоа билан ишлашни давом эттирган. Таиландда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида бразилиялик мутахассисга омад кулиб боқмаган: Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалга чиқмасдан муваффақияцизликка учраган. Бу эса Силванинг терма жамоадан четлатилишига сабаб бўлган. 1999 йил январь ойида "Пахтакор"дан ҳам кетган. У Бразилияга қайтиб, мамлакатнинг шимоли-шарқий минтақаларидаги клублар билан ишлаган ва кейинчалик Япония клубларига мураббийлик қилган.

Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика