RU

Последние новости

22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:47"Атлетико" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  9 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0 21:10"Арсенал" Эзени "Кристал Пэлас"дан 60+7,5 млн фунтга сотиб олди  1 20:58Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичи учрашувларида ишловчи расмийлар билан танишинг  1 20:25Суперлига. Воҳа дербисида "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб этди  40 20:20"Арсенал" — "Лидс". Таркиблар маълум  4 19:54Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 19:32"Ал Аҳли" — Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби. Роналду ва "Ал Насср" яна соврин ютолмади  64 18:56А Серия. Бугун "Наполи", "Милан" ва "Рома" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  1 18:38АПЛ. "Ман Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди, Ҳусанов захирада қолдирилди  43 18:20Бундеслига. Бугун "Байер" "Хоффенхайм"ни қабул қилади, "Боруссия Дортмунд" эса "Санкт-Паули" меҳмони бўлади  3

Ўзбекистон мезбонлигидаги футзал бўйича ЖЧ ўйинларининг бошланиш вақти белгиланди Новости

Ўзбекистон мезбонлигидаги футзал бўйича ЖЧ ўйинларининг бошланиш вақти белгиланди

Футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг бу йилги барча 52 ўйинининг бошланиш вақтлари эълон қилинди.

Деярли барча баҳслар маҳаллий вақт билан 17:30 ёки 20:00 да бошланади. Фақат дастлабки икки кунда биттадан ўйин соат 15:00 да старт олади.

Икки ярим финал ва финал 20:00 да бошланиши режалаштирилган.

14 сентябрдан 6 октябрга қадар ўтказиладиган мундиалга Тошкентдаги "Ҳумо Арена", Бухоро ва Андижон вилоятларидаги "Универсал" спорт мажмуалари мезбонлик қилади.

Хосе Венансио Лопес мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги барча учрашувларни потахтдаги "Ҳумо Арена" спорт мажмуасида ўтказади. 

Жумладан, ҳамюртларимиз 14 сентябрь куни Нидерлания, 17 сентябрь куни Парагвай ва 20 сентябрь куни Коста-Рикага қарши майдонга тушади.

"Оқ бўрилар" гуруҳда биринчи ёки иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиққан тақдирда ҳам 1/8 финал ўйинини Тошкентда ўтказади. Фақатгина гуруҳда 3-ўринни эгаллаган жамоа плей-оффга йўл олган тақдирда, Бухорога сафар уюштиради.

14 сентябрь

Ўзбекистон – Нидерландия

"Ҳумо Арена". 20:00

17 сентябрь

Ўзбекистон – Парагвай

"Ҳумо Арена". 20:00

20 сентябрь

Коста Рика – Ўзбекистон 

"Ҳумо Арена". 20:00



Ушбу ҳавола орқали тўлиқ тақвим билан танишиш имконига эгасиз. 

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика