RU

Последние новости

20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  0 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  3 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  8 18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  15 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  4 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  4 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  13 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6

Ўзбекистон Кубоги қандай тартибда ўтади? Новости

Ўзбекистон Кубоги қандай тартибда ўтади?

Маълумки, 7-8 декабрь кунлари Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал баҳслари бўлиб ўтади.

Даставвал жуфтликларни эсга олиб ўтсак. 

7 декабрь, душанба

АНДИЖОН - НАСАФ

БУХОРО - МЕТАЛЛУРГ

ҚИЗИЛҚУМ - БУНЁДКОР

ОҚ-ТЕПА - НАВБАҲОР

8 декабрь, сешанба

ЛОКОМОТИВ - АГМК

ҚЎҚОН-1912 - СУРХОН

ПАХТАКОР - СЎҒДИЁНА

МАШЪАЛ - ШЎРТАН

1/8 финалнинг дастлабки тўртта ўйини 7 декабрь, қолган тўртта учрашув 8 декабрь куни бўлиб ўтади. Аввалдан маълум қилинганидек, ҳар бир босқич битта баҳсдан иборат ва ютқазган жамоа мусобақани тарк этади. Бу тушунарли, лекин шу ўринда айрим саволлар борки, ўқувчиларни қизиқтирмай қўймайди. 

1. Агар ўйиннинг асосий вақтида (90 дақиқа ичида) дуранг сақланиб қолса, қўшимча бўлимлар ўтказиладими ёки дарҳол пенальтилар сериясига навбат бериладими? 

2. Футболчи нечта сариқ карточка олса, кейинги баҳсни ўтказиб юборади? Биламизки, Суперлигада 4та сариқ карточкаси бор футболчи навбатдаги учрашувда майдонга туша олмайди. Кубокда қандай? ОЧЛга ўхшаб иккита "сариқ" қоидасидан фойдаланиладими ёки бизда бошқачами? 

3. Жамоаларга ўйин пайти нечта футболчи алмаштиришга рухсат берилади? Йил бошида тасдиқланган регламентда асосий вақтда 3та, қўшимча бўлимларда эса биттадан ўзгартиришга рухсат берилганди. Лекин ҳозир вазият ўзгарди: Суперлигада ўзгаришлар сони 5тагача қилиб қўйилди. 5та ўзгариш Кубокда ҳам амал қиладими? Ва агар экстра таймга ўтиладиган бўлса, жамоаларга 6-ўзгаришни амалга оширишга рухсат бериладими? 

Кубок ўйинларида ҳар бир босқич олдидан қуръа ташланишидан хабаримиз бор, лекин тепадаги 3та савол бевосита ўйинга боғлиқ саволлар бўлиб, жавобини билиш ҳар биримиз учун қизиқ. 

Балки ПФЛ Кубок мусобақаси учун алоҳида қоидалар жорий қилиб клублар ва ҳакамларга берган бўлиши мумкин, лекин кенг жамоатчиликка эълон қилганича йўқ. Мободо клублар ва ҳакамлар хабардор қилинмаган бўлса, унда ўйин пайти албатта шундай саволлар юзага келади. Сўнгра тушунмовчилик пайдо бўлади. 

Шу боис ўйлаймизки, ўйинлар бошлангунга қадар ПФЛ Ўзбекистон Кубогини ўтказиш қоидалари бўйича расмий маълумотни тақдим этади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика