Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди
27 апр 18:28
Новости
Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди
Ўзбекистон кубоги, 3-тур
“Локомотив” – “Қизилқум” 0:1
27 апрель, шанба. 16:30. “Локомотив” стадиони.
Бош ҳакам: Раҳимбек Каримов
Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов
Захира ҳаками: Шавкат Насибуллаев
ВАР: Азиз Асимов
АВАР: Ришат Нугманов
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов.
Гол: 0:1 — 32, Файзуллобек Жуманқўзиев.
"Локомотив": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 6. Шерзоджон Комилов, 7. Сардор Абдунабиев, 8. Дамян Крайишник (27. Собит Синдаров, 63), 11. Иззатилла Абдуллаев, 14.Дилшод Комилов, 17. Санжар Турсунов (С), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 55. Анзур Исмоилов
Захира: 32. Суҳробжон Султонов, 19. Мақсудхўжа Аълохўжаев, 23. Жаҳонгир Хошимбоев, 24. Азамат Комилов, 28.Қувончбек Абраев, 49.Шоҳруҳ Худойберганов, 77.Лазизбек Мирзаев, 99. Тўлқин Эргашев.
"Қизилқум": 1.Ҳумоюншоҳ Сайётов (12.Роберт Озолс, 46), 7.Даврон Анваров, 13.Николай Тарасов, 22.Шаҳзод Раҳматуллаев (8.Гиорги Кухианидзе, 69), 25.Азизбек Усмонов, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 28.Акмал Музаффаров (10.Элгужа Лобжанидзе, 69), 37.Шерзод Файзиев, 71.Жамолиддин Убайдуллаев (4.Илҳом Ваҳобов, 61), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев, 99.Асадбек Асадов (11.Акаки Шулая, 69).
Захира: 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 23.Самандар Шукуруллаев.
Огоҳлантириш: Акмал Музаффаров (45+1), Дамян Крайишник (61), Илҳом Ваҳобов (66), Азизбек Усмонов (67), Абдуллоҳ Йўлдошев (80), Николай Тарасов (83).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+5. ЗАРБА! Синдаровнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.
90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
90. Анваров жамоасининг қулай вазиятини кўкка совурди.
87. Шулая рақиб жарима майдонида Комилов томонидан йиқитилди, ҳакам эса ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.
84. Хавфли вазият! Турсуновнинг жаримадан узатмасига Сардор Абдунабиев ета олмади, акс ҳолда ҳисоб тенглашиши мумкин эди.
81. Мезбонларда хавфли вазият юзага келди, аммо уларга омад етишмади.
80. Йўлдошев майдон марказидаги қўпол ҳаракатидан сўнг огоҳлантирилди.
77. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди. Комиловнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.
73. ЗАРБА! "Локомотив" футболчисининг чиройли зарбаси голга айланмади, Озолс бу вазиятда жонбозлик кўрсатди.
69. "Қизилқум" биратўла уч ўзгаришга қўл урди. Меҳмонлар жами бешта футболчини алмаштириб бўлди.
66. "Қизилқум" жарима майдонида станарт юзага келди. Рақибини йиқитган Ваҳобов огоҳлантирилди.
60. "Қизилқум"да хавфли вазият юзага келганди, ўнг қанотдан жарима майдонига узатилган тўпга навоийлик футболчилар етиб кела олмади.
56. ЗАРБА! Бурчакдан узатилган тўпга Абдуллоҳ Йўлдошев бош билан зарба йўлади, ноаниқ.
50. ЗАРБА! Рақиб жарима майдонида ҳимоячилардан қайтган тўпга Крайишник зарба йўллади, аммо унинг тепган тўпи биринчи бўлимдаги сингари дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
49. Мезбонлар иккинчи бўлимни фаол бошлади. Қанотдан жарима майдонига узатмалар амалга оширилмоқда.
46. Иккинчи тайм бошланди.
ТАЙМ ЯКУНЛАНДИ.
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
38. Мезбонларнинг яна бир ҳужум хавфли тус олди. Қанотдан узатилган тўпга сакраган Комиловнинг бўйи бироз калталик қилди.
35. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Қизилқум" дарвозаси томон йўлланган кутилмаган зарба голга айланиши мумкин эди. Сайётов ҳушёрликни йўқотмасдан, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
32. ГОЛ! Тезкор қарши ҳужум натижасида қулай вазиятга чиқиб борган Файзуллобек Жуманқўзиев "Локомотив" дарвозасини ишғол қилди. Анзур Исмоилов эса тўпни тўхтатишда футбол сари ташлаган илк қадамларидаги ҳаракатини амалга оширди.
28. Ўйин темпи анча суст. Жамоалар тўпни узоқ назорат қила олишмаяпти.
23. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Қизилқум"нинг тезкор қарши ҳужуми Асадовнинг зарбаси билан якунланди, аммо футболчига бироз аниқлик етишмади.
21. ВАР мониторидан вазиятни кўрган Раҳимбек Каримов пенальтини бекор қилди!
16. ПЕНАЛЬТИ! Абдурашидов ўз жарима майдонида Раҳматуллаевни йиқитгани учун ҳакам 11 метрли нуқтага ишора қилди. Ҳакам ВАР билан маслаҳатлашмоқда.
15. Дастлаб "Қизилқум", сўнгра "Локомотив" футболчилари ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
11. ЗАРБА! Даврон Анваровнинг 20 метрлар масофдан йўллаган зарбаси хавфли чиқди, бироқ ноаниқ йўналиш бўйлаб кетди.
7. Хавфли вазият! Дамян Крайишникнинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
3. Хавфли вазият! Абдунабиевнинг рақиб жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси "Қизилқум" ҳимоячисининг оёғига тегиб, майдонни таак этди.
1. Учрашув бошланди. Бугун "Локомотив" қизил, "Қизилқум" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.
Комментарии