RU

Последние новости

16:07"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин  0 15:38"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи  0 15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  2 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  6 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  0 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  13 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  4 11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  5 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  15 11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  4 10:55"Ливерпуль" ёзда Салоҳнинг ўрнига бошқа бир мисрлик футболчи билан шартнома тузмоқчи  1 10:26"Манчестер Сити"нинг "устуни" ёзда жамоани тарк этади  0 09:52Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”  10

Ўзбекистон Кубоги финали олдидан қизиқарли фактлар Новости

Ўзбекистон Кубоги финали олдидан қизиқарли фактлар

"Пахтакор" ўз тарихида 16-марта Ўзбекистон Кубоги финалида ўйнайдиган бўлди.

"Пахтакор" кубок финалларида энг кўп иштирок этган жамоа саналади. Намангандаги финал "Шерлар" учун 16-бор ҳал қилувчи баҳсга айланади. "Бунёдкор" 9, "Нефтчи" 7 ва "Насаф" 6 бор финалларда майдонга тушган. Финалда кетма-кет учта тўқнашув дастлабки бор "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасида 2007, 2008 а 2009 йилги финалларда кузатилган. Энди "Пахтакор" ва АГМК ҳам кетма-кет учинчи тўқнашувда иштирок этади. Финалларда энг кўп кузатилган қарама-қаршилик "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасида рўй берган. Бу жамоалар жами 5 марта Ўзбекистон Кубоги финалларида баҳс олиб боришган. "Пахтакор" - "Бунёдкор" ва "Бунёдкор" - "Насаф" эса учтадан финалларда рўпара келган.

Кетма-кет финалларда иштирок этиш бўйича рекорд "Пахтакор"га тегишли. "Пахтакор" 2001 йилдан 2009 йилгача 9 финалда қаторасига майдонга тушган! Иккинчи натижа "Бунёдкор"га тегишли бўлиб, бу клуб 2007-10 йилларда қаторасига 4 финалда ўйнаган.

Мураббийлар орасида кетма-кет уч финалда жамоаси билан иштирок этган мутахассислар орасига Шота Арвеладзе ҳам қўшилди. Бунгача Александр Иванков, Юрий Саркисян ва Равшан Ҳайдаров шундай кўрсаткич қайд этишган. Энг кўп финалларда жамоаси билан қатнашган мураббий Юрий Саркисян бўлиб, у "Нефтчи" билан 7 марта финал иштирокчисига айланган. Миржалол Қосимов учун 2020 йилги финал 7-ҳал қилувчи баҳс бўлади. Виктор Жалилов 5, Рўзиқул Бердиев 4 бор финалларда қатнашган. Шота Арвеладзе 20 декабрь куни Ўзбекистон Кубоги финалида энг кўп иштирок этган хорижлик мураббийга айланади ва уни икки марта ютиш борасида Тачмурод Агамуродовга тенглашиб олиши мумкин. Ҳозиргача хорижлик мутахассислардан Леонид Остроушко, Сергей Бутенко, Тачмурод Агамуродов, Зико ва Арвеладзе зафар қучган.

АГМК ва "Пахтакор" кетма-кет учинчи бор тўқнаш келадиган Ўзбекистон Кубоги-2020 финали 20 декабрь куни Намангандаги "Марказий" стадионда соат 15:00да бошланади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика