RU

Последние новости

01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  4 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  12 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  11 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  16 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  71 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  32 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  28 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  112 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  46 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  700 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3

Ўзбекистон кубоги-2017 финал ўйини олдидан превью Новости

Ўзбекистон кубоги-2017 финал ўйини олдидан превью

4 декабрь куни пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон кубоги-2017 финал ўйини бўлиб ўтади.

Унда мамлакатимизнинг икки гранд клублари – “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” ўзаро баҳс олиб боришади.

Мазкур учрашувга бўлган эътибор анча юқори. Зеро ушбу икки етакчи клублар ўртасидаги тўқнашувлар ҳамиша муросасиз руҳда ўтиб келган. Қолаверса, ғолибга бош совринни Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа топширади.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, “Бунёдкор” ва “Локомотив” шу пайтга қадар кубок баҳслари доирасида ўзаро 6та ўйин ўтказишган. Дастлаб 2006 йилда 2-саралаш раундида ушбу клубларнинг йўллари кесишган. Ўшанда “Локомотив” “Қурувчи”дан 3:1 ҳисобида устун келган.

2013 йилда эса “Локомотив” ва “Бунёдкор” ярим финалда тўқнаш келишган. Дастлабки ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Жавоб беллашуви эса 2:0 ҳисобида “қалдирғочлар” фойдасига ҳал бўлган.

2014 йилда эса клублар финалда ўзаро ўйин ўтказишган. Жуда қизиқарли кўриниш олган беллашувда “Локомотив” 1:0 ҳисобида зафар қучиб, ўз тарихида илк бора мамлакат кубогига эга чиққан.


Ўтган йили эса мазкур клублар ярим финалда тўқнаш келишди. Иккала учрашувда ҳам бир хил – 1:0 ҳисобида рақибдан устун келган “Локомотив” финал йўлланмасига эга чиққан эди.

Яна бир эътиборга молик жиҳат шундан иборатки, финалчиларнинг ҳар иккиси ҳам илгари Ўзбекистон кубогида зафар қучишга муваффақ бўлган. “Бунёдкор” 4 марта (2008, 2010, 2012, 2013) финалда ғолиб чиққан. “Локомотив” эса 2 бора (2014, 2016) Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган.

“Локомотив” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги финални Бирлашган Араб Амирликлари вакиллари бўлган ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Мазкур ўйинда Муҳаммад Абдулла Ҳасан бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда Муҳаммад Ҳасан Абдулла ал-Маҳри ҳамда Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ал-Ҳаммади ёрдам беради. Тўртинчи рефери вазифаси Аммар Али Абдулла ал-Жунайбийга юклатилди.

 
Ўзбекистон кубоги-2017, финал
4 декабрь, душанба. Соат 15:00
“БУНЁДКОР” – “ЛОКОМОТИВ”
Бош ҳакам:
Муҳаммад Абдулла Ҳасан (БАА)
Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Ҳасан Абдулла ал-Маҳри, Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ал-Ҳаммади (БАА)
Захира ҳаками: Аммар Али Абдулла ал-Жунайбий (БАА)

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика