RU

Последние новости

14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  1 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  0 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  7 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  2 11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  5 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  12 11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  3 10:55"Ливерпуль" ёзда Салоҳнинг ўрнига бошқа бир мисрлик футболчи билан шартнома тузмоқчи  1 10:26"Манчестер Сити"нинг "устуни" ёзда жамоани тарк этади  0 09:52Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”  10 09:20Франческо Тотти ўзининг идеал футболчисини йиғди  4 08:43"Бавария" Мусиалани жамоада олиб қолиш учун ойлигини беш бараварга оширишга тайёр  1 08:08МЮ раҳбарлари тен Хаг борасида бир қарорга кела олишмади  11 07:33Салоҳ ва де Брюйне келаси мавсум жамоадош бўлишлари мумкин  1

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Остон Ўрунов бўйича баёноти Новости

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Остон Ўрунов бўйича баёноти

“СКA-Хабаровск” футбол клуби бош мураббийи, собиқ футболчи Сергей Юраннинг “Матч Премьер” телеканалига берган интервюсида Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоси Остон Ўрунов ҳақида фикрлари муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ўз навбатида унинг Ўруновнинг ёши 4-5 йилга катта эканлиги ҳақидаги сўзлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда бутун ўзбек футболи жамоатчилигини ҳайрон қолдирди.

Остон Ўрунов Ўзбекистоннинг ўсмирлар, ёшлар, олимпия ва Миллий терма жамоалари сафида халқаро миқёсдаги учрашувларда майдонга тушиб келмоқда. Қитъада ёш кичрайтириш билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш учун Осиё футбол конфедерацияси томонидан қўйилган талабга мувофиқ Ўрунов бир неча бор Магнит-резонанс томографиясидан (МРТ) ўтказилган. Таҳлил хулосасига кўра футболчининг ОФК таснифига кирувчи мусобақаларда иштирок этишига рухсат берилган.

Сергей Николаевич, шубҳасиз, ҳақиқатдан бехабар ва ўзбек футболидаги ҳозирги вазият тўғрисида умуман тасаввурга эга эмас. Нафақат Ўзбекистон футбол ассоциацияси, балки Ўзбекистон ҳукумати ҳам футболчиларнинг ёш кичрайтириш билан боғлиқ муаммоларга қарши курашишда барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда. Истисносиз барча футболчиларнинг ҳужжатлари, уларнинг ёшлигидан бошлаб, шу жумладан Республиканинг ваколатли органлари томонидан ўрганилади ва текшириб борилади.

Остон Ўрунов нафақат мамлакатимиз, балки бутун Осиёдаги иқтидорли ва истиқболли футболчилардан бир ҳисобланади. Футболчига нафақат Россиянинг, балки Европанинг бошқа мамлакатларидаги қизиқиш катта. Ишончимиз комилки, агар Ўруновнинг ёши кичик қилиб кўрсатилган ёки Сергей Юран фикр билдирганидек “ҳамма бу ҳақда билган” бўлса, чет элда мазкур футболчига бундай фаол қизиқиш бўлмаган бўлар эди.

Юраннинг ўйламай айтган сўзлари Остон Ўруновнинг обрўсига путур этказади ҳамда бутун Ўзбекистон ва Осиёдаги футболчиларни тайёрлаш тизимига соя солади. Собиқ футболчи Сергей Юран унинг сўзлари туфайли футболчига қандай маънавий зарарни етказиб қўйганини англолмаса ҳам керак. Кўринишидан одоб-ахлоқ, тўғрисўзлик ва ўзи каби футболчилар билан бирдамлик тушунчалари Юран учун бегонага ўхшайди.

Биз Сергей Юраннинг баёнотини асоссиз ва масъулияцизлик деб ҳисоблаймиз ҳамда Остон Ўруновнинг ёши бўйича айтган айбловлари учун дарҳол аниқ далил-исбот келтиришини талаб қиламиз. Бундан ташқари ушбу мутахассис Остон Ўрунов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда бутун ўзбек футболи жамоатчилигидан расмий равишда узр сўрашини талаб қиламиз.

Шунингдек, Россия футбол иттифоқи (РФС) Этика қўмитасини ушбу ҳолатни синчковлик билан ўрганишга ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остон Ўруновга, ўз навбатида Ўзбекистон футбол ассоциацияси обрўсига путур етказадиган айблов билан чиқиш қилган Сергей Юранга чора кўришга чақирамиз.

Рейтинг: +147   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика