RU

Последние новости

14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  1 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  1 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  2 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  1 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  5 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  16 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  14 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ишчи гуруҳ вакиллари Андижон вилоятида бўлишди Новости

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ишчи гуруҳ вакиллари Андижон вилоятида бўлишди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматовнинг Намангандаги хизмат сафари тафсилотлари билан таништирган эдик.

Сафарнинг иккинчи кунида ЎФА ишчи гуруҳ вакиллари Андижон вилоятида бўлишди. Дастлаб Равшан Эрматов бошчилигида мутахассислар Андижон шаҳридаги Бўстон даҳасида жойлашган Андижон болалар ва ўсмирлар футбол мактабига ташриф буюриб, ёш футболчилар билан учрашди ва футбол мактаби шароитлари билан яқиндан танишди. Келажакда ушбу даргоҳда футбол академиясини ташкил буйича таклиф таёрлаш режалаштирилди. Кейин мутахассислар Андижон шаҳри Шўрбулоқ дахасида жойлашган болалар ва усмирлар футбол академиясида бўлиб, ушбу академия фаолияти билан яқиндан танишди. Шу ернинг ўзида Озарбайжонда ўтган халқаро турнирда ғолиб бўлган ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Шундан сўнг Андижон шаҳридаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати фаолияти ўрганиб чиқилиб, ушбу даргоҳда футболчиларни қабул қилиш квоталарини кўпайтириш ва қўшимча майдонлар қуриш таклифи илгари сурилди. Шунингдек, «Андижон» клуби иштирок этадиган «Соғлом авлод» стадионида майдон ҳолатини янада яхшилаш бўйича кўрсатма берилди. ЎФА ишчи гуруҳи томонидан Избоскан, Шаҳрихон, Асака, Қўрғонтепа туманлари кўздан кечирилиб футбол мактаблари ва академиялари барпо этиш учун қулай локациялар белгилаб олинди.

Андижон футболининг бугунги ҳолати ўрганиб чиқилгач, тегишли хулоса ва режаларни мухокама қилиш мақсадида Равшан Эрматов Андижон вилояти ҳокими Шухратбек Абдураҳмонов билан учрашди ва вилоят футболини ривожлантириш бўйича режалар борасида суҳбатлашди.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика