RU

Последние новости

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Ўзбекистон академиялари ОФК элит ўсмирлар тузилмасининг тўлақонли аъзоси мақомини олди Новости

Ўзбекистон академиялари ОФК элит ўсмирлар тузилмасининг тўлақонли аъзоси мақомини олди

Ўтган йилнинг кузида Осиё футбол конфедерациясининг болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш масалалари бўйича масъул ходими Ласло Салаи бошчилигидаги махсус ишчи гуруҳ юртимизда бўлганди.

Ўшанда “Бунёдкор” ҳамда Aндижон вилояти ҳудудий футбол академиясининг иш-фаолияти, инфратузилмаси ҳамда ёш футболчиларни тарбиялаш дастури билан танишган эди. Бундан кўзланган асосий мақсад – мазкур академияларнинг ОФК элит ўсмирлар тузилмалари сафига қўшишга мос келишини аниқлаш ва шу асосда академияларга “уч юлдузли” тизим бўйича мақом тақдим этиш эди.

Ўрганишлар хулосаси ўлароқ ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясига “Бунёдкор” ҳамда Aндижон вилояти ҳудудий футбол академияларининг Осиё футбол конфедерацияси элит ўсмирлар тузилмасининг тўлақонли аъзолари мақомини олгани бўйича мактуб йўллади. Хусусан, “Бунёдкор” футбол академияси “икки юлдузли” академия мақомига эга бўлди. Aндижон вилояти ҳудудий футбол академияси эса “бир юлдузли” мақомига эга бўлди.

Қайд этиш жоиз, бундай мақомга эга бўлган академиялар қитъа футбол уюшмаси ўтказадиган турли мусобақа ҳамда спорт тадбирларида иштирок этиш имкониятига ҳам эга бўлади.

Таъкидлаш лозим, “Бунёдкор” академияси “икки юлдуз”га эга бўлган Ўрта Осиёдаги ягона футбол академиясига айланди. “Уч юлдузли” академия мақоми қитъамизда Қатардаги “Aspire” академиясидагина мавжуд.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика